Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказилади
Президент фармонига асосан, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказилади.
Шунингдек, ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс томонидан МЖТКнинг тегишли моддаси санкциясида назарда тутилган жаримани суд ва ваколатли идораларда иш кўрилгунга қадар ихтиёрий тўлашни рағбатлантириш тизими жорий этилади.
Давлат тиббий суғурта жамғармаси ташкил этилади
Президент қарорига биноан Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида давлат тиббий суғурта тизимини йўлга қўйиш белгиланди. Ушбу тизим доирасида Давлат тиббий суғурта жамғармаси ташкил этилади.
Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчихонасида савдо ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади
«Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Ислом Республикасидаги элчихонаси штатлар жадвалига меҳнатга ҳақ тўлаш фондига тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда савдо ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими киритилади.
Жисмоний тарбия ва спорт университети томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ташкилотлари ҳамда уюшмалар устидан ўқув ва илмий-услубий раҳбарлик йўлга қўйилади
Ўзбекистон Республикаси президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети республикадаги барча жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ташкилотлари ҳамда спорт федерациялари (уюшмалари) фаолияти устидан ўқув ва илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси хизмат итлари билан таъминланади
«Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига кўра, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги Инспекция эҳтиёжларидан келиб чиқиб, йилига 5 тадан ўсимликлар карантини соҳасидаги ўзига хос «детектор»лар – хизмат итлари ҳамда 5 нафардан кинологлар тайёрлаб берилишини таъминлайди.
Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилади
Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолаш бўйича тест синовларини ўтказиш ва сертификатлаш қуйидаги муддатларда жорий этилади:
Маълумот учун, ҳукумат қарорида 2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб тегишли умумтаълим фанини (чет тили бундан мустасно) билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл бериш тартиби жорий этилиши белгиланган.
Атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган, мўлжалланаётган ва режалаштирилаётган айрим фаолият турлари бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказилади
Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган I ва II тоифаларга мансуб бўлган мўлжалланаётган ва режалаштирилаётган фаолият турлари бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказилади.
Ойига бир неча марта барча сўнгги янгиликларни электрон почтангизга этказинг.