Олий суд раисига таклиф. Ҳурматли Қозимджан Фазилович!

Furqat Ro'zmetov - 2021-04-22 816
IMG

Кейинги пайтларда одамларни судлардан норозилигини эшитаётган бўлсангиз керак.
Ижтимоий тармоқларда хам аксарият мақолалар, судьялар ва суд қарорлари билан боғлиқ бўлмоқда.

Хақиқатдан хам кейинги 3-4 йил ичида судларнинг хатти-харакатларию ноқонуний қарорлари ортса-ортиб, камаймади.

Судларнинг ноқонуний қарорлари бекор бўлаётган бўлсада, афсуски хато қилган судьялар жазоланмасдан қолмоқда.
Қанчалик инсонларни нохак айбланиб кейинчалик оқланганлигига, ноқонуний қарорлар оқибатида мол-мулкидан айрилиб, кейинчалик хақиқат қарор топганда кеч бўлганлигига, ноқонуний қарорлар оқибатида сарсону-саргардон бўлиб, олий суду бош проқуратурага қатнаш орқали йиллар давомида курашиб, хақиқатга эришилган холатлар талайгина.

Бугун хулоса чиқарадиган вақт келди деб ўйлайман.
Судлар адолатли қарор чиқаришлари учун!

1. Жиноят ишлари кўрилишида суд залида 12 та холис шахслардан ташкил топган суд иши тингловчилари ва кузатувчилари хулосаси асосида хукм чиқариш;

2. Фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий суд ишларини кўришда судьяни иш столига ҚУРЪОНИ КАРИМНИ қўйиб, судья ҚУРЪОНга қасамёд қилган холда қарор қабул қилишини йўлга қўйиш керак.

Чунки, бугунги кун судьялари на олий суддан, на судьялар олий кенгашидан кўрқади.
Мисол учун, судья ёлғон гувохлик берганлик учун жавобгарликка тортаман деб, фуқарони огохлантиради. Нимага судья, асоссиз ва ноқонуний қарор чиқармасликка ваъда бераман деб, ҚУРЪОНГА қасамёд қилмаслиги керак.

Ўйлайманки агар судьяларни ҚУРЪОНГА қасамёд қилиб, қарор қабул қиладиган қилинса, одамларни судлардан норозилиги анча камайган ва суд қарорлари адолатли бўлиши таъминланган бўлар эди.

Ижтимой тармоқларда: