Солик кодексини ўзгартириш керакми, солиқчиларними?

Furqat Ro'zmetov - 2020-12-12 853
IMG

Солик кодексини ўзгартириш керакми, солиқчиларними?
"Qonun Doirasida" жамияти томонидан олиб борилаётган суриштирув ўрганиш ишларида қуйидаги холат аниқланган.

Хусусан, Урганч туман ДСИ, “Хоразм оил” ОКдан 14.11.2020 йилдаги № 18-14035-сон талабнома билан фойда солиғи сифатида 216.756.300 сўм тўлашни талаб қилмоқда.
Тадбиркор эса, у хеч қандай фойда кўрмаганлигини, ўзига тўланган маблағ бино-иншоатлари бузиб олиниши эвазига тўланган компенсация маблағи эканлигини билдирмоқда.

Ишдаги хужжатлардан маълум бўлишича, тадбиркорнинг кўчмас мулки, 15.11.2019 йилдаги № 321-/01 сонли бахолаш хужжатига асосан ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан вужудга келадиган зарар миқдори 1.445.042.462 сўмни ташкил қилган. Урганч шахар хокимлиги томонидан, тадбиркорга тегишли бўлган бино-иншоатлар учун 18.04.2020 йилдаги келишув шартномасига асосан 1.445.042.000 сўм тўлаб берилган. Урганч туман ДСИ эса 1.445.042.000 сўм маблағ тадбиркорни хисобига келиб тушганлиги учун СКнинг 297-моддаси 14 банди, СКнинг 301-моддасига асосан унинг 15 фоизини фойда солиғи сифатида 216.756.300 сўм тўлаши лозим деб қарамоқда.

СКнинг 301-моддаси 2) чиқимларнинг (харажатларнинг) ўрнини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан олинган маблағларнинг суммалари;
3) суғурта ташкилоти ёки зарар етказган шахс томонидан тўланган зарарни компенсация қилиш суммалари, бундан ушбу Кодекснинг 304-моддасида кўрсатилган суғурта тўловлари мустасно;
4) илгари чегирмалар жумласига киритилган чиқимларнинг ўрнини қоплашдан олинган бошқа компенсациялар.
Олинган компенсация у қайси ҳисобот (солиқ) даврида олинган бўлса, ўша ҳисобот (солиқ) даврининг даромади бўлади.
ЭХ шу Солиқ кодексини ёзган одамни ўзини умр бўйи солиққа тортиш керак аслида. Шунақаям мантиқсизлик бўладими? Бунақа солик кодекси солиқчини хам тадбиркорни хам жинни қилади.

Қизиғи шундаки, тадбиркор ушбу кўчмас мулкни аукцион савдолари орқали кредит асосида, 2009 йилда 240.000.000 сўмга сотиб олган. Ушбу маблағ 2009 йилда 163.643 АҚШ долларини ташкил қилган. Хозирги кунда 163.643 АҚШ доллари 1.703.523.630 сўмни ташкил қилади. Компенсация тўлови эса 11 йил олдин сотиб олган нархидан хам 258.481.630 сўм кам тўланган. Аммо солиқчилар 216.756.300 сўм фойда солиғи сўрашмоқда.  

Тадбиркорни бино-иншоати, ер майдони давлат эхтиёжи учун бузиб олинса, кўчмас мулкни бозор қийматини эмас, зарар кўрган қисминигина компенсация сифатида тўлаб берилса, унга хам фойда солиғи тўлаши керакми?

Келинг унда яхшиси бутун тадбиркорларга айтайлик мулкингизни буздирманг, 16.11.2019 йилдаги № 911-сонли қарорга асосан, барча харажатларни талаб қилинг деяйлик.
Савол туғилади, тадбиркор солиқ учун фойда солиғини тўлаб бериб, ундан кейин тадбиркорга зарар берган хокимиятдан ушбу зарарни қоплаб беришини сўраса нима қиласиз. Бунга тадбиркорни хаққи бор, чунки унда 16.11.2019 йилдаги № 911-сонли қарорга асосан бундай хуқуқ бор. 

Баракат топгур солиқчилар озгина ўйланинглар. Тадбиркор ўзи зарар кўрябди, зарар кўрган одам хам фойда солиғи тўлайдими. 
Аслида, агар мулки 1 млрд сўмни ташкил қилиб, унга 1,5 млрд сўм олса, 500 млн фойда кўриб, ушбу кўрган 500 млн сўм қисмига фойда солиғи тўласа бу мантиқлироқ бўлади.

Бугунги кунда кўрябмизки деярли барча вилоятларда снос масаласи бор. Унда фуқаролар хам снос эвазига тўланган компенсация пулларига фойда солиғи тўлаши керакми?

Агар солиқчилар шу рухда давом қилиб, компенсация учун тўланган пулга 15 % фойда солиғи талаб қилса, келгусида бирон-бир тадбиркор ўз мулкини буздирмайди. Компенсация тўлови хам олмайди.
Ёки яна бир йўли, бирданига хокимиятга фойда солиғини тўлаш талабини қўяди. Бунга хаққи бор, чунки мулкдорни рози қилмагунча уни мулкини бузиб бўлмайди. Унда нима бўлади? пулни у чўнтакдан олиб, бу чўнтакка соламиз ўртада банқ хизмати чиқади холос.

Ўйлайманки ушбу холатларга қонунчилик палатаси ва ДСҚ эътибор қаратади. 

Ижтимой тармоқларда: