Хоразмда, ИНВЕСТОРни хуқуқлари бузилмоқда.

Furqat Ro'zmetov - 2021-01-13 931
IMG

Солиқ органи аввал хам шу инвесторни хуқуқини бузиб, компютерни айблаган эди .

Хитойлик ИНВЕСТОР, Бош вазирга мурожаатида шундай дейди; 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли фармони билан 5 йил солиқ имтиёзи берилганлигига ишонган холда, Питнак иқтисодий зонасида "Питнак Панел" МЧЖ шаклидаги қўшма корхона ташкил қилинганлиги, қўшма корхонага 3,6 млн АҚШ доллари киритилганлиги, яна 30 млн АҚШ доллари инвестицияси киритилиши керак бўлган лойиха ишга туширилиши кераклиги;

Бироқ, Хоразм вилоят Солиқ идораси қўшма корхонани имтиёзларидан фойдаланишига имкон бермаётганлиги, асоссиз равишда камерал назорат хулосаси расмийлаштириб, хисоб рақамига 1 млрд 13 млн сўм инкасса талаби қўйганлиги, ушбу камерал назорати хулосаси асоссиз эканлиги хақида аудит хулосасини тақдим қилиб, хисобот тақдим қилган бўлсада, солиқ идораси солиқ хисоботларини қабул қилмаётганлигини;

Агар, хукумат ушбу ноқонунийликларга ёрдам кўрсатмаса, Ўзбекистон билан қайта ишламаслигини ва киритган инвестиция маблағларини қайтариб олиб кетишини билдирмоқда.

Солиқчиларга хам хайронсан. Шу ИНВЕСТОРни хуқуқини бир бузиб, инкасса орқали пулини олишди. Кейин у компютерни айби экан деб пулини қайтариб беришди. Энди эса яна қилиғини бошлашибди. Ўзи бир ишчи ўрни ярата олмасдан туриб, Ўзбекистонда 80 та ишчини иш билан таъминлаган ИНВЕСТОРни хуқуқини бузиш нимаси.

Иқтисодий зонада фаолият юритадиган тадбиркор тўғри айтябди. Унга Президент фармони билан имтиёз берилган. Иқтисодий зонада фаолият юритадиганларга бекорга имтиёз берилмайди. Уларга имтиёз берилишини сабаби, шу ўзлаштирилмаган худудларни ўзлаштиришади, обод қилишади, шу ердаги ахолини иш билан таъминлайди.

Шу қўшма корхона хозирча 3,6 млн доллар киритиб, 80 га яқин ишчи хизматчини иш билан таъминлаб келмоқда, эртага янги лойихаси учун 30 млн доллар киритса яна қанча ишчини иш билан таъминлаган бўлар эди? 

Эй баракат топгур айрим тушунмайдиган солиқчилар, ИНВЕСТОРни хуқуқини бузишдан олдин, уни оқибатларини ўйлаб кўрмадингизми. Эртага ИНВЕСТОР бутун дунёга Ўзбекистон алдоқчи экан, Ўзбекистонга инвестиция киритманглар деса нима қиласиз. Қонун бузган солиқчи бўшаб кетар. Аммо, ИНВЕСТОРни завод фабрикасида ишлайдиган ишчиларни тақдири нима бўлади.

Сиз бу ишингиз билан, нафақат инвесторга, балки шу ерда ишлайдиган ишчи хизматчиларга хам зарар берябсиз, билсангиз агар.

Сиз, бугун ИНВЕСТОРни 1 млрд сўм пулини камерал назорат ва бошқа йўллар билан олиб қоламан деб, ИНВЕСТОР келгусида давлатга, 100 млрд сўм солиқ тўлаши мумкинлигидан давлатни махрум қилябсиз. 
 
"Эркин иқтисодий худуд"лардаги тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сонли, 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли фармони хамда 15.05.2019 йилдаги ПФ 5719-сонли фармонлари билан ҚҚС тўловлари борасида имтиёзлар берилган.

Хақиқатдан хам, "Питнак Панел" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси хуқуқлари бузилганлиги иш хужжатларидан маълум.

Қизиғи, "Питнак Панел" МЧЖ шаклидаги қўшма корхона, "Ўзбекнефтигаз" АЖдан 957 млн сўм пулини инкасса орқали хам ололмай юрибди.

Солиқ эса, асоссиз хисоблаган пулларини инкасса орқали олмоқда.

ШУМИ АДОЛАТ. 

Ижтимой тармоқларда: