Хоразм вилоят прокуратураси 08.04.2023 йилда маълум қилишича, Хоразм вилоят прокуратураси органлари томонидан 2022 йилда Соғлиқни сақлаш соҳасида 45 та текшириш ўтказилиб, 1000 дан ортиқ шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Текширишлар давомида 68 та қонунга зид ҳужжатларни бекор қилиш ҳақида протестлар келтирилган, аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан 58 та тақдимномалар киритилган, 182 нафар мансабдор ва масъул шахсларнинг интизомий ва 28 нафарини маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал қилинган ва қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 5 та жиноят ишлари қўзғатилган.
Ойига бир неча марта барча сўнгги янгиликларни электрон почтангизга этказинг.