Бугун 9 декабрь халқаро коррупцияга қарши курашиш куни.

Furqat Ro'zmetov - 2020-12-09 471
IMG

2004 йилдан эътиборан 9 декабр – халқаро коррупцияга қарши курашиш куни деб нишонланади. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган (2003 йил 21 ноябр,  № A/RES/58/4-сонли резолюция). Худди шу кунда Мексикада имзолаш учун БМТ коррупцияга қарши Конвенцияси очилди. Бош Ассамблея резолюциясида айтилишича, ушбу халқаро кунни белгилашдан мақсад, коррупция  муаммосини тубдан тушуниш ва Конвенциянинг  коррупция билан курашиш ва уни олдини олиш борасидаги аҳамиятидир. Резолюцияда ушбу кунни кенг  нишонлаш, маълум тадбирларни ўтказишга даъват қилиш ҳолатлари деярли йўқ.

 Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички Комиссия тузилган ҳамда Комиссия Регламенти тасдиқланган. Регламентга асосан, Комиссиянинг асосий вазифалари, коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича Қўмитанинг таркибий тузилмалари ва тегишли давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги №ПФ-5729-сонли “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури тасдиқланган. Ушбу Фармон ва Давлат дастурини бажариш мақсадида, Қўмита томонидан  чора-тадбирлар режаси ва  Қўмита тизимида  коррупцияга қарши курашиш бўйича  самарадорлик индикаторлари  тасдиқланган.

Бундан ташқари, Қўмитада коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича “ишонч телефони” (71 207 49 00) ишга туширилган, Қўмита ва унинг таркибий тузилмаларида коррупция ҳолатлари бўйича аноним мурожаатлар учун  алоҳида электрон почта очилган. Қўмитанинг ҳудудий бошқармаларида эса аноним қутилар ўрнатилган.

Шу билан бирга, Қўмита тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари  ва коррупция кўп учраши мумкин бўлган фаолият турлари ва лавозимлар рўйҳати тасдиқланган.

Ушбу қоидалар коррупция ва порахўрликка қарши ички назоратни  ташкил этиш ва уни амалга ошириш тартибини белгилаб беради. Ушбу Қоидаларда келтирилган талабларни амалга оширишдан мақсад:

  • Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг тизимидаги ходимларни  қасддан ёки  қасддан қилинмаган жиноий ҳаракатларга тортишга йўл қўймаслик;
  • Қўмита ва унинг тизимидаги ходимларни жиноий ҳаракатларини аниқлаш, уларга баҳо бериш, ҳужжатлаштириш ва жиноий ҳаракатлар таваккалчиликларини камайтириш;
  • Қўмита тизимида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига сўзсиз риоя этишни таъминлаш;
  • Бундан ташқари, мазкур Қоидаларда коррупциянинг турлари ва шаклларига, совға бериш ва совға олиш,  лоббистлар фаолияти,  коррупцияга  қарши курашиш соҳасида манфаатлар тўқнашуви ҳамда саҳоватпешалик фаолиятига  тушунтиришлар берилган;

Ижтимой тармоқларда: