Қорақалпоғистоннинг 3та туманидаги абитуриентлар ўқишга қўшимча қабул қилинади

Furqat Ro'zmetov - 2020-11-12 438
IMG

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қораўзак туманларида доимий яшайдиган ва 2020/21 ўқув йили тест синовларидан ўтолмаган абитуриентлар ўқишга қўшимча қабул қилинади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Энг камида 56,7 балл тўплаган абитуриентгина Қорақалпоғистон Республикасидаги ОТМларга қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилинади.

Қўшимча квоталар тиббиёт йўналишига ажратилмаган. Бошқа йўналишга ҳужжат топширган абитуриентлар ўқишга тўлов-шартнома асосида қабул қилинади.

Aбитуриентлар ўқишни тугатгандан кейин Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қораўзак туманларида камида 5 йил ишлаб бериши керак.

Юқоридаги талаблар асосида 13 ноябрдан бошлаб ўқишга хоҳиш билдирган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ташкил қилинади. Учрашувлар 3та туманда 4та сектор раҳбарлари ҳамда олий ўқув юртлари вакиллари томонидан ташкил этилади.

Мазкур акция президентнинг 2 октябрь куни Қорақалпоғистонга сафари давомида берилган топшириқнинг ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Ижтимой тармоқларда: