Эътибор қаратмаябмиз.

Furqat Ro'zmetov - 2021-01-05 752
IMG

Қаранг, Мактабдан тортиб, Университетгача чет тилларини ўрганиш хақида гапирамиз.
Аммо, Агроном, Қурувчи, Инженерлар хақида деярли гапирмаймиз. 

Нима учун тўрт фасл кўрадиган жаннат макон юртимизда инвесторсиз катта иш қила олмаймиз. Чунки билимимиз йўқ, илимимиз йўқ. Аслида, шу чет элдан келадиган инвестор хам, ўз пулимизга ўз кучимизга бизни ишлатади.
Мен тил ўрганмайлик демайман. Аммо катта эътиборни тил ўрганишга эмас, қўлимиздаги имкониятлардан фойдаланишга қаратиш керак. Фақат тил билиб, илим билмаслик келажакда таржимонликка яраши мумкин холос.

Агар биз, етук агроном, инженер ва қурувчиларни етиштирсак чет элликлар бизни тилимизни ўрганишади. Керак бўлса бизни одамларимиз чет элларга инвестор бўлиб боришади.

Афсуски қўлимиздаги имкониятларимиздан фойдалана олмаябмиз. Аслида, табиий ресурсларга, унумдор тупроқларга бой бўлган Ўзбекистонда камбағал бўлмаслиги, чет эл инвестори қачон келиб бизни ривожлантиради экан деб кутиб ўтирмаслиги керак.
Агар биз фарзандларимизни чет элга, агроном ва инженерлик сохасини ўрганишга жўнатсак бу юртимиз учун фойдалироқ бўлади.
Ўйлайманки келгусида хукуматимиз агроном, инженер, қурувчи ва тиббиёт ходимларини етиштиришга кўпроқ эътибор қаратади.
Муаллиф хуқуқшунос: Ф.Рузметов

Ижтимой тармоқларда: