Судьялар қачон хато қилишдан тўхтайди. Олий суд, Судьялар олий кенгаши қачон ноқонунийликларга чек қўяди?

Furqat Ro'zmetov - 2022-10-06 597
IMG

Аризачи тадбиркорлик субьекти, вилоят хокимини қарорини хақиқий эмас деб топиш хақида, Урганч туманлараро маъмурий судига мурожаат қилади.

Урганч туманлараро маъмурий судининг 09.09.2022 йилдаги 5-2201-2204/812-сонли ажрими билан суд иши 22.09.2022 йил соат 15:00 га тайинланади.

Суд иши бошланган, аризачи суд мажлиси залида бир нечта фуқароларни ишга жалб қилинганлигини гувохи бўлади ва аризачи, судьядан, ишга жалб қилинган тарафлар, мустақил талаб билан арз қилувчими ёки арз қилмайдиган шахслар эканлигини сўраб, ушбу фуқароларни жалб қилиш хақидаги ажримдан нусха беришини сўрайди.

Бироқ, судья ажримдан нусха бермасдан ишни 26.09.2022 йил соат 15:00 га қолдиради.
Холбуки, судья, 22.09.2022 йилда ажрим чиқариб, аризачини илтимосига кўра, ишни кейинга қолдиришни лозим топади деб, ўз ажримига ёзиб қўяди.

Аслида эса, аризачи ишни кейинга қолдиришни эмас, тарафларни жалб қилиш хақидаги ажримдан нусха беришни сўрайди. (асос МСЮИтКнинг 39-моддаси). Аризачи вакили, ишни қолдирмасдан кўриб чиқишни такидлаб ҳам қўяди.

Савол туғилади:
Суд низоси, мансабдор шахсни хатти-харакати устидан бўлса, аризачи тадбиркор, жавобгар вилоят хокимлиги маъмурий орган бўлса, судья нимага фуқароларни жалб қилди?

Боз устига, ҳали суд иши кўриб чиқлиши бошланмасдан туриб, фуқаролар суд залида хозир эди.

Аслида, судья, ишни кўришни бошлаб, иш холатларига қараб тарафлар ва мутахасисларни жалб қилиши керак эмасмиди?

Судга жалб қилинган тарафларни ушбу низога, вилоят хокимини қарорига нима дахли бор деган саволни жавобини, Олий суд иш хужжатлари билан танишгач билиб олади.

Бизни хайрон қолдираётган жойи, нахотки, судьяларни мустақиллиги ҳам, вилоят хокимлигига боғлиқ бўлиб, хокимлик айтган шахсларни судга чақириб, ишни жанжалли бўлишига замин яратишса. 

Шу ўринда эслатиш жоизки, жаноб, маъмурий суд судьяси Т.Юсупов, эслаб қолинг!
МСЮИтКнинг 44-моддасида Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар хақида тушунтириш берилган.

Шунингдек, МСЮИтКнинг 45-моддасида Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар хақида тушунтириш берилган. 

Судья ушбу шахсларни қайси тоифадаги яъни арз қилувчи ёки арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилганми?

Жаноб судья ушбу саволмизга нима деб жавоб беради.

Аслида қонун ушбу суд ишида ишладими деган асосий саволимиз очиқ қолмоқда.

Агар қонун ишласа, манфаатдор шахсни маъмурий органни хужжатига бўлган ишончи қонун билан қўриқланса;
Нимага судья жаноблари манфаатдор шахсни ишончини қонунан қўриқламади?

Агар судларимиз шу кетишда иш олиб боришни давом қилса, қонунларимиз оёқ ости бўлиб, фуқароларимизни норозилиги ортиб бораверади.

Олий суддан, ушбу холатлар юзасидан расмий муносабат беришини сўраб, Хоразм вилоят маъмурий судлари устида қаттиқ иш олиб боришини сўраб қоламиз.

Низо предмети қуйидагича;

Хоразм вилоят хокимининг 10.08.2022 йилдаги 390-12-О-Q/12-сонли қарори билан, Урганч шахар хокимининг 22.11.2018 йилдаги № 2919қ-сонли қарори бекор қилинган.

Хоразм вилоят хокимининг 10.08.2022 йилдаги 390-12-О-Q/12-сонли қарори қабул қилиниши билан бир қатор қонун бузилишларига йўл қўйилиб, тадбиркорнинг қонун билан қўриқланадиган хуқуқлари паймол қилинган ҳамда, амалдаги қонун норма талаблари қуйидаги тарзда қўпол равишда бузилган.

Жумладан: Хоразм вилоят хокимлиги, Урганч шахар хокимининг 22.11.2018 йилдаги № 2919қ-сонли қарорини бекор қилиб, тадбиркорлик субьектининг қонун билан қўриқланадиган хуқуқларини паймол қилган ҳолда, “Маъмурий тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун талабларини қўпол равишда бузган.

Хусусан, вилоят хокимлиги, “Zarina Xamrobek Servis” МЧЖ томонидан маъмурий органнинг хужжатига ишонган холда харакат қилганлигини, Урганч шахар 11-сон “Авесто” маҳалла худудидаги, “Истиқлол” кўчасида жойлашган эски бир қаватли 16-сонли муниципал уйлар ўрнида янги кўп қаватли турар жой қуриш, “Zarina Xamrobek Servis” МЧЖга юклатилиб, Урганч шахар хокимининг 22.11.2018 йилдаги № 2919қ-сонли қарори билан 1500 кв.метр ер майдони ажратиб берилганлигини, ушбу худудда яшовчи фуқароларнинг бир қисмига, 180 млн сўм пул маблағлари ва бошқа кўп хонадонли уйлардан квартира сотиб олиб берганлигини, қурилиш ишларини олиб бориш мақсадида лойиха, АПЗ ва бошқа тегишли хужжатлар расмийлаштирилганлигини, Урганч шахар хокими ўзгариши муносабати билан, шахар хокими О.Холбоев, мазкур худуд “Zarina Xamrobek Servis” МЧЖга ажратилганлигини била туриб, ушбу худуддаги фуқароларга компенсация ва ер майдонлари ажратилиб, уларни зарарлари қопланганлигини билсада, “Zarina Xamrobek Servis” МЧЖга ажратилган ер майдонини, 09.06.2021 йилда № 829-сонли қарор билан, “Хоразммирмонтаж” МЧЖга ажратиб берилганлигини, ўртада низо юзага келиб, “Zarina Xamrobek Servis” МЧЖ томонидан олиб борилиши режалаштирилган қурилишга қаршилик қилиб келинганлигини, ушбу худуддаги айрим фуқаролар, давлатдан ер олиб, компенсация маблағлари эвазига 80 кв.метр ер майдони учун 800 кв.метр ер майдони олган бўлишсада ушбу холатларга эътибор қаратмаган.

“Zarina Xamrobek Servis” МЧЖнинг хуқуқи дастлаб ҳам бузилган бўлиб, суднинг 21.12.2021 йилдаги қарори билан, “Zarina Xamrobek Servis” МЧЖнинг бузилган хуқуқлари суд томонидан тикланган.

Тадбиркорнинг ушбу тепада зикр қилинган қарорини бекор қилинишига Хоразм вилоят прокуратурасининг 26.07.2022 йилдаги 10.2/6-22-65-сонли ПРОТЕСТИ асос бўлганлиги кўрсатилмоқда.

Қизиғи шундаки, ушбу ПРОТЕСТ шу куннинг ўзида Хоразм вилоят хокимлигининг 26.07.2022 йилдаги № 442-сонли БАЁНИ билан мухокама қилиниб, Урганч шахар хокимининг 22.11.2018 йилдаги № 2919қ-сонли қарори бекор қилинган.

Холбуки, Хоразм вилоят хокимининг 10.08.2022 йилдаги 390-12-О-Q/12-сонли қарорида, Хоразм вилоят прокуратурасининг 2022 йил 30-июндаги 10.2/6-22-65-сонли ПРОТЕСТИ каноатлантирилсин дейилган.

Бироқ, Протест 30 июнда эмас, 26 июлда берилган.

Бундан кўринадики, Хоразм вилоят хокимининг 10.08.2022 йилдаги 390-12-О-Q/12-сонли қарори ўз-ўзидан хаиқий бўлмаган хужжатдир.

Қолаверса, Хоразм вилоят хокимлигининг 26.07.2022 йилдаги № 442-сонли БАЁНИ, ПРОТЕСТ билан бир санада мухокама қилинган бўлсада, ушбу баённомада “Маъмурий тартиб таомиллари тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси хақида сўз юритилган бўлсада, вилоят хокимлиги мазкур қонуннинг ушбу моддаси талабига риоя қилмасдан, тадбиркорлик субьектини чақиртирмаган ва шу хақда хабардор қилмаган холда баённома расмийлаштирган.

Хатто, ушбу баённомани протест билан бир санада эканлигини ўзи исбот талаб қилмайди. 

Тадбиркор Ўзбекистон Республикаси қонунларига ишониб, маъмурий органларнинг хужжатига ишониб иш кўрсаю, давлат органлари ва маъмурий органларнинг ўзи қонун талабларига риоя қилмаса.

“Маъмурий тартиб таомиллари тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддасида Виждонан ҳаракат қилувчи манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончи қонун билан қўриқланади. Маъмурий органлар манфаатдор шахсларнинг юзага келган маъмурий амалиёт билан боғлиқ қонуний кутилган натижаларини ҳурмат қилиши шарт. Юзага келган маъмурий амалиётнинг ўзгартирилиши жамоат манфаатлари билан оқланган бўлиши, умумий хусусиятга эга ва барқарор бўлиши керак.

Аммо, судья учун ушбу қонунлар бегона экан.

Ижтимой тармоқларда: