Тадбиркорларни қийнаб келаётган янги солиқ кодексидаги айрим моддаларга ўзгартириш киритилиши шарт ва зарур.
Чунки, бу янги солиқ кодексининг айрим мантиқсиз моддалари билан Ўзбекистондаги тадбиркорлар узоққа бормайди.
Солиқ юки қанчалик оғир бўлса, ўғирлик хам шунчалик кўп содир бўлади.
Давлат тадбиркорни қанча кўп соғса, тадбиркор хам тўғри йўлдан шунча кўп оғади.
ҚҚС амалиётга киритилгандан бери, давлатда камбағаллик ошди. Чунки ҚҚСни юки махсулот тан ннархига, халқ чўнтагига зарар беради. Давлат бюджетига тушум ошди дейиши мумкин. Аммо, ушбу тушумлар халқ камбағаллашиши эвазига ошди.
Аввал ўзимиз тадбиркорни мулкини давлат эхтиёжи учун бузиб оламиз ва зарар учун тўлаган пулимизга фойда солиғи талаб қиламиз. Шундай мантиқсиз солиқ кодексини амалиётга тадбиқ қилган одамларни ўзини мулкини бузиб, фойда солиғи тўлатиш керак.
Хақиқатни гапирадиган бўлсам, янги солиқ кодекси Ўзбекистонга фойда эмас фақат зарар келтиради. Буни гувохи бўлябмиз.
Қилсак халқни норози, ошар қозилар сози. Қозиларнинг нози, қилар халқни норози.
Давлат, дехконга чириган уруғ бериб, яхши хосил ололмас. Дехқон чириган уруғла оиласин боқолмас.
Барчамиз кўрябмиз гувохмиз судлардаги тумонат одамни. Кўрябмиз гувохмиз тадбиркорларни солиқдан норозилигини.
Айтамиз десак гап кўп.
Илтимос! яхшиси ЯГОНА СОЛИҚ тизимига қайтайлик, тадбиркорларга яна 10-15 йил имконият берайлик. Ана ундан кейин риовжланишни кўрайлик.
Ойига бир неча марта барча сўнгги янгиликларни электрон почтангизга этказинг.