Хоразмда яна қурилиш тендерида қонун бузилиш ҳамда бюджет маблағлари манзилсиз ишлатилганлиги аниқланди.

Furqat Ro'zmetov - 2022-01-05 779
IMG

Журналистик текширувлари якуний хулосасига кўра;

Хоразм вилояти “Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси” томонидан қуйидаги қонун бузилиш холатлари АНИҚЛАНДИ.

Биринчи холат.

Qonun Doirasida МЧЖ шаклидаги ОАВ томонидан олиб борилган журналистик текширувларига кўра, Хоразм вилояти Урганч шахрида, Урганч-Шовот йўлида қурилган 2 та 7 қаватли турар жойлар 2019 йилда қурилиши тугалланиб шу йили ахоли турар жойлардан фойдаланишни бошлаганлиги;

Ушбу турар жойлар қурилиши 2020 йилда тугалланган бўлсада, Хоразм вилояти “Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси” Урганч-Шовот йўлида қурилган 2 та 7 қаватли турар жойларни ташқи ичимлик ва оқова сувлари тизими хамда ободонлаштириш ишлари обьекти бўйича, 2020 йил 10 августда № 1-УШ-ИСТ/ОБ-сонли ( № ЛОТ 7035220) БАЁННОМА билан бюджет маблағлари хисобидан 963.646.759 сўм маблағ ажратганлиги;

Айнан шу харакат яна такроран, 2021 йил 16 сентябрда ЛОТ № 14349 4477-сонли электрон БАЁННОМА билан Урганч-Шовот йўлида қурилган 2 та 7 қаватли турар жойларни ташқи ичимлик ва оқова сувлари тизими хамда ободонлаштириш ишлари обьекти бўйича деб 901.446.473 сўмни ташкил қилган қурилиш монтаж ишлари қайтадан тендер савдоларига қўйилганлиги аниқланади.

Ушбу холатларни хуқуқ органлари қуйидагича текширишлари лозим бўлади.

Бинобарин, ушбу 2 та 7 қаватли турар жойлар 2020 йилда ахолига топширилган бўлса, мазкур турар жойлар ичимлик ва оқова сувлари билан таъминланган бўлса, ичимлик суви ва оқова суви харажатлари турар жойларнинг смета харажатларига киритилганми йўқми?

Шунингдек, агар мазкур обьект 2020 йилда 963 млн сўмга тендерга қўйилган ва ушбу тендер ғолиби томонидан ишлар бажарилган бўлса, нима учун 2021 йилда 901 млн сўмга қайта тендерга қўйилди? 2020 йилда бажарилган ишлар, 2020 йилда фойдаланишга қабул қилинганми йўқми?

Шунингдек агар, буюртмачи 2020 йилда маблағимиз йўқ эди, шу сабабли биз айнан мазкур обьектни қайта тендерга қўйдик деса, нима учун унда 2020 йилда бошқа ташкилот ва 2021 йилда бошқа ташкилот тендер ғолиби деб топилган? Шунингдек агар, ушбу иш 2020 йилда 963 млн сўмга бажарилган бўлса, нима учун 2021 йилда 901 млн сўмга қайта тендерга қўйилган? Орадан бир йил ўтган бўлса, қурилиш нархи арзон бўладими ёки қимматми?

Ҳусусан хуқуқ органлари юқоридаги холатларни текширишда;

  1. Ушбу 2 та 7 қаватли турар жойларни смета хужжатларини;
  2. 2020 йил 10 августдаги тендер юзасидан шартнома тузилганлиги ва баённомадаги тўловлар тўланган ёки тўланмаганлигини?
  3. Ушбу ташқи ичимлик ва оқова сувлари қурилиш монтаж ишлари қайси ташкилот томонидан бажарилганлигини?
  4. Тендер савдоларида қатнашган ташкилотлар ушбу 2 та 7 қаватли турар жойларни қурилиш монтаж ишларида 2020 йил ва ундан олдин қатнашган ёки қатнашмаганлигини?
  5. 2021 йилдаги тендер савдоларига асосан пул маблағлари ажратилган бўлса, аслида у ишлар 2020 йилда бажарилган бўлса, қандай қилиб, 2020 йилда бажарилган ишларни 2021 йилда бажарилди деб Ф2 далолатнома ва фойдаланишга қабул қилиш хужжатлари расмийлаштирилганлигини?
  6. Тендерда қатнашган маъсуллар қурилиш монтаж ишлари хақиқатда бажариладими ёки йўқми шу каби хужжатларини ўрганган ёки ўрганмаганликларини текшириш лозим бўлади.

Иккинчи холат.

Журналистик текширувлари давомида, Хоразм вилояти “Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси” томонидан яна бир қонун бузилиш аниқланган.

Ҳусусан, Урганч шахрида фаолият юритиб келаётган Урганч скрининг марказини реконструкция қилиш мақсадида ажратилган 3.535.907.000 сўм пул маблағлари манзилли ишлатилмасдан бошқа худудда Урганч скрининг маркази қурилишига ажратилади. Аниқланган холатларга кўра, янги қурилган скрининг маркази Хоразм вилоят “Перенитал” маркази худудига жойлаштирилиб, скрининг марказида бугунги кунгача ерга бўлган хуқуқ бўлмаганлиги сабабли янги бинога кадастр хужжатлари расмийлаштирилмасдан ва уни имкони бўлмасдан келаётганлиги аниқланади.

Шунингдек, скрининг марказининг эски биноси хусусий клиникага ижарага бериб юборилиб, маълум бўлишича бугунги кунда хусусий клиника томонидан эски скрининг биноси қайта таъмирланиб фойдаланиб келинмоқдалиги аниқланади.

Бизни қийнаётган савол шуки, нима учун давлат маблағлари тўғри сарфланмайди? Эски бинони реконструкция қилиб, ажратилаётган маблағларни тўғри йўналтирсак, жамиятдаги мавжуд бўлган бошқа камчиликларни тўғирлаш мумкин эди.

Ушбу холат юзасидан Хоразм вилояти “Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси” рахбари Қ.Рахимовга савол билан юзланилганда, 3 млярд 500 млн сўм пуллар реконструкция учун ажратилганлиги у ерда олдин бино бўлганлигини билдирган.

Аммо, журналистик текширувлари эса, ушбу маблағлар реконструкция учун эмас бошқа бино қуриш учун ишлатилганлигини аниқлаган.

Ҳусусан хуқуқ органлари юқоридаги холатларни текширишда;

  1. Урганч скрининг марказини реконструкция қилиш мақсадида ажратилган 3.535.907.000 сўм пул маблағлари манзилли ишлатилганми?
  2. 11.2021 йилдаги “Қурилиш тугалланган обьектни фойдаланишга қабул қилиш тўғриси”даги Давлат қабул хайъати ДАЛОЛАТНОМАСИда Урганч шахридаги скрининг маркази (вилоят перенитал) маркази худудидаги бўш турган бинони қайта таъмирланганлиги деб кўрсатилганлиги, аммо (вилоят перенитал) маркази худудида ундан бўш бино бўлганми ёки бўлмаганлигини?
  3. Фойдаланишга қабул қилишда бир қатор маъсул ташкилотлар ҳам реконструкция эмас янги қурилган бошқа бинони фойдаланишга қабул қилишда эътиборсизлик ва маъсулиятсизлик йўл қўйганликлари, хатто Хоразм вилоят хокимининг 24.11.2018 йилдаги 731 қ сонли қарорида ҳам реконструкция деб қайд қилинганлиги ҳам, келажакда хатолар туфайли бюджет маблағлари мақсадсиз ишлатилиши олдини олиш мақсадида мазкур холатларга чора кўриш лозим бўлади.

    Маъсул мутасадди ташкилотлар ва хуқуқ органларидан  ушбу холатларга изох кутиб қоламиз.

    Эслатиб ўтамиз, Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ўтказган терговга қадар текширувда, вилоят «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси мансабдор шахслари томонидан, тендер савдоларисиз 41та ҳолатда компания раҳбарининг раислигидаги ички танловлар асосида, қурилишда муҳим аҳамиятга эга техника воситалари, молиявий аҳволи, ишчи кучи ва бошқа имкониятлари бўлмаган пудратчи ташкилотларга қурилиш объектларни топширишиб, ҳақиқатда бажарилмаган қурилиш ва таъмирлаш ишларини ҳужжатларда қўшиб ёзиш орқали, 2019-2020 йилларда жами. 2,7 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш холатлари маълум қилинган эди.

    Бироқ мазкур холат якуни юзасидан бугунги кунгача расмийлар томонидан изох берилмади.

Ижтимой тармоқларда: