Шавкат Мирзиёев бош прокурор ва вазирларга кўрсатма берди. “Права”ни сотиб олиш жиноятларига қарши кураш кучайтирилади.

Furqat Ro'zmetov - 2022-01-27 425
IMG

26 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида президент йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ва авария ҳолатлари кескин ошаётганига эътибор қаратди. Муаммони бартараф қилиш учун аввало ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, тизимдаги коррупция учун жазони кучайтириш бўйича қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан бир ой муддатда таклиф киритиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берган. Президент ушбу селектор йиғилишида “Ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб бораётганлиги хақида айтиб ўтган.

Дархақиқат, давлат рахбарининг ушбу сўзларига эътиборли бўлишимиз керак. Чунки, тахлиллар шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда Короновирусдан кўра, йўл харакати ходисаси бўйича ўлим холатлари кўп кузатилган.
Албатта барчамиз йўл харакати қоидаларига риоя қилишимиз, чунки, йўлларда хар-биримизни яқинларимиз бўлиши мумкинлиги, агар йўл қоидаларига амал қилмасдан харакат қилсак, кўнгилсиз холатларга олиб келишини ўйлашимиз хар-биримизни бурчимиз бўлиши керак.

Юртдошларимиздан йўл харакати қоидаларига риоя қилишларини, "Права"ни амалда ва хақиқатда ўқиб олганларидан кейин траснпорт воситаларидан фойдаланишларини, ўзлари ва ўз яқинларига бефарқ бўлмасликларини сўраб қоламиз.

Ижтимой тармоқларда: