Бош прокурорга мурожаат.

Furqat Ro'zmetov - 2022-09-20 633
IMG

Ҳурматли Ниғматилла Тўлқинович!

 

Хоразм вилоятида қонун бир хилда ишламаётганлигидан хабарингиз борми?

Хоразм вилояти ахолисидан бизларга келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти қонун ишламаётганлигидан норозилар. Уларнинг мурожаатлари асосли ва етарли далиллар билан ўз аксини топмоқда.

Бироқ, фуқароларнинг асосли мурожаатлари, қонунларни бир хилда ишлашини назорат қилувчи прокуратура органлари томонидан бажарилмаётганлиги бизни хайрон қолдирмоқда.

Журналистик текширувларида аниқланган холатларга прокурорлар бахо бера олмаётганлигини, қонунларни бир хилда ишламаётганлигини шахсан биз, жамоатчилик назорати субьекти сифатида гувохи бўлдик.

Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунининг 17-моддасига кўра, Жамоатчилик назоратининг натижаларига кўра баённома, хулоса, маълумотнома шаклида ёхуд қонунчиликда назарда тутилган бошқа шаклда якуний ҳужжат тайёрланиши мумкин.

Якуний ҳужжат ахборот ва тавсия хусусиятига эга бўлади.

Якуний ҳужжатда баён этилган ахборот, тавсия ва таклифлар давлат органлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади ҳамда улар юзасидан қонуний қарорлар қабул қилинади деган талабларга ишонган холда, журналистик текширувларида аниқланган қонун бузилишлар хақида Хоразм вилоят прокурори номига ҳабарнома йўллаган эдик.

Ушбу хабарномамизга, вилоят прокурорининг 1-ўринбосари Т.Қ.Нурметов томонидан имзоланган 31.08.2022 йилдаги № 16/4-36805/22-сонли жавоб хати берилди.

Ушбу жавоб хатидан маълум бўлишича, биз томонимиздан тўпланган ва асослантириб берилган холатларга қонуний бахо берилмасдан, сохта маълумотлар расмийлаштириб, фуқароларни хуқуқини бузиб келган МФЙ раиси Қ.Маткаримовни харакатларига қонуний бахо берилмаган.

Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги қонунинг 3-моддасида қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назорат олиб бориш прокуратура органларининг асосий йщналишларидан бири деб белгиланган.

 

 

Хусусан, Хоразм вилояти Урганч шахрида фаолият юритувчи, “Qonun Doirasida” МЧЖ ОАВга, Урганч тумани Ғалаба қишлоғи “Обод” махалласи фуқаролари томонидан ёзма аризалар, видео ва электрон мурожаатлар келиб тушган.

Аниқланишича:

Урганч тумани Ғалаба қишлоғи “Обод” махалла раиси лавозимида 2021 йил сентябр ойига қадар ишлаган К.Маткаримов томонидан ўз махалласида яшовчи фуқароларни хужжатларини қабул қилиб олиб, уларга 2000 кв.метрдан экин ери ажратилишини айтиб, аслида 181 нафар фуқароларга ажратилиши керак бўлган жаами 37 гектар ерни уларга ажратмасдан бир қисмини ўзи қолган қисмини фермер хўжалиги ва бошқалар орқали экиб олинишига ва ўзига катта даромад олишига эришади.

Олиб борилган журналистик текширувларида, махаллада яшовчи фуқароларнинг такидлашича, МФЙ раиси К.Маткаримов ва унинг ёрдамчиси Ж.Жуманиёзовлар ушбу экин ерларига шоли экини экканликларини ва уйларига ушбу шоли махсулотларини олиб келиб даромад кўрганликларини айтишади.

Журналистик текшируви фуқароларнинг гаплари билан чекланиб қолмасдан, хақиқий холатни аниқлаш мақсадида, ушбу экин ерларини ажратилиши боғлиқ холатлар юзасидан маъсул мутасадди ташкилотларга юзланади.

МФЙ раиси Қ.Маткаримов томонидан расмийлаштирилган хужжатлардан маълум бўлишича, махалла фуқароларига ер ажратилганлиги хақидаги қуйидаги маълумотлар тақдим қилинганлиги аниқланади;

Жумладан: “Обод” МФЙ раиси К.Маткаримов томонидан 11.08.2021 йилда берилган № 24-сонли маълумотномага кўра, 69 нафар фуқароларга 13,8 гектар, 25-сонли маълумотномага кўра, 12 нафар ёшларга 2,4 гектар, 26-сонли маълумотномага кўра, 47 нафар фуқароларга 2,4 гектар, 26-сонли маълумотномага кўра, 47 нафар фуқароларга 2,4 гектар, 27-сонли маълумотномага кўра, 14 нафар ёшларга 2,8 гектар, 28-сонли маълумотномага кўра, 16 нафар ёшларга 4 гектар, 29-сонли маълумотномага кўра, 23 нафар фуқароларга 4,6 гектар жаами 181 нафар фуқарога 37 гектар ер майдони ажратиб берилганлиги хақида маълумотномалар берилган.

Ушбу маълумотномалар асосида шакллантирилган фуқаролар билан бирма-бир учрашиб, улардан экин ерлари ажратилганлиги сўралганида, қисман 10-15 нафар фуқарога ер ажратилиб, қолган фуқароларга ер ажратилмаганлиги, уларнинг аксарияти ер ажратилмаганлиги сабаб, ишлаш учун Россия ва Қозоғистон давлатларига кетиб қолганликлари аниқланади.

Ушбу қонун бузилиш холатлари Хоразм вилоят прокуратурасига маълум қилинганида, вилоят прокуратурасининг 15.11.2021 йилдаги № 11/4-401445-21-794-сонли жавоб хати билан, вилоят прокурори ўринбосари Х.Э.Явбасаров, ушбу ер майдонларини мутахассислар томонидан қайта ўлчаш имкони бўлмади;

Ишсиз ахолига такрорий экин эикиш учун ер майдонлар ажратиб берилишида хизмат интизомини бузганлиги бўйича, туман хокими ўринбосари интизомий жазога лойиқ деб топилган дея жавоб хати берилади.

Хўш, савол туғилади. Журналистик текшируви аниқлаган маълумотларни вилоят прокуратураси аниқлай олмадими?

Сохат маълумотлар расмийлаштирилган холатлар аниқ бўлиб турган, фуқароларни хуқуқлари бузилган холатга вилоят прокуратураси интизомий жазо билан чекланиб, ЖКнинг 209-моддасини унутиб қўйдими?

Қаранг, вилоят прокуратурасининг ушбу жавоб хати билан тергов органи ҳам, кифояланиб, хақиқй тергов қилиш керак бўлган холатларга кўз юмган.

Оддий фуқаро қонун бузса жиноят, мансабдор қонун бузса интизомий бўладими деган саволлар очиқ қолмоқда.

Шунингдек, мазкур холат юзасидан такроран вилоят прокуратурасига мурожаат қилиниб, журналистик текширувларида аниқланган маълумотномалар илова қилиниб, барча фақтлар тагдим қилиниб, ушбу холатларга қонуний чора кўриш сўралганида;

Вилоят прокуратурасининг 31.08.2022 йилдаги № 16/4-36805/22-сонли жавоб хати билан 1-ўринбосар Т.К.Нурметов юзаки жавоб хати билан суднинг хукми билан кифояланиб, норози бўлсангиз юқори турувчи прокурорга шикоят қилишингиз мумкин дея кифояланган.

Бугунги кунда прокуратура органларининг ҳаммага маълум бўлган жавоб хатларидан бири десак муболаға бўлмайди.

Хоразм вилоят прокурори 1-ўринбосари Т.К.Нурметов 10.02.2022 йилдаги айблов хулосасини имзолашдан олдин ушбу иш билан боғлиқ бўлган бошқа холатларга ҳам, эътибор қаратса яхши бўлар эди аслида.

Айтишларича, МФЙ раиси Қ.Маткаримов туман хокимини қариндоши шу сабабли унга чора кўрилмайди деб, шу худудда яшовчи фуқароларни фикрлари ҳамон очиқ қолмоқда.

Асосий саволмиз, нима учун бутун махалла фуқароларини алдаб келиб, сохта маълумотлар расмийлаштириб, уларга давлат томонидан берилган имтиёзлардан фойдалантирмасдан келган, МФЙ раисига чора кўрилмади.

Хоразм вилоят прокурори 1-ўринбосари Т.К.Нурметов ўз жавоб хатида суднинг хукми ва ажрими хақида ёзишни билиб, суднинг 25.05.2022 йилдаги суд хукми чиқарилишида судья А.Аминов, МФЙ раиси Қ.Маткаримовни масаласи юзасидан прокуратурага юборамиз, 02.08.2022 йилдаги ажрим чиқариш жараёнида ҳам, ушбу МФЙ раиси Қ.Маткаримовни масаласини прокуратура қайта ўрганишини маълум қилганлиги Хоразм вилоят прокурори 1-ўринбосари Т.К.Нурметовни эсидан чиқдими ёки 1-ўринбосар Т.К.Нурметов ушбу холатга эътибор қаратишни хохламадими?

Бу ерда қандайдир сир борми?

Халқ манфаати барчасидан устун эмасми?

Бу кетишда биз, халқни қандай қилиб рози қиламиз. Агар хуқуқи бузилган халқ, ўз хуқуқини тиклай олмаса, МФЙ раиси Қ.Маткаримовга ўхшаган МФЙ раислари фуқароларни алдаб сохта хужжатлар расмийлаштирсаю, бунга хуқуқ органлари чора кўрмаса.

Нахотки Хоразм вилоят прокурори 1-ўринбосари Т.К.Нурметов адолат, қонунийлик деган тушунчаларга риоя қилмаса.

Хурматли бош прокурор Ниғматилла Тўлқинович, нимага Хоразм вилоят прокурори 1-ўринбосари Т.К.Нурметов ушбу ишга юзаки қараб, МФЙ раиси Қ.Маткаримовни жиноятларига хуқуқий бахо беришни хохламаябди.

Сиздан ушбу ишни ўз назоратингизга олиб, фуқароларни норозилигини бартараф қилиш мақсадида, мазкур иш юзасидан жиноят иши қўзғатиб, қонун бузилиш холатларига қонуний чора кўриш орқали, қонун устуворлигини таъминлашингизни сўраб қоламан.

Ижтимой тармоқларда: