Расмий муносабатдагилар хақми ёки нохақ.
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" https://t.me/qonundoirasidauz/784-сонли мақоламизга жавобан;
Ўзининг https://t.me/xorazmenergo/3671-сонли РАСМИЙ МУНОСАБАТида;
"Урганч марказий деҳқон бозори" АЖга тегишли автотураргоҳда қурилаётган савдо маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 256-сонли "Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига биноан электр таъминотига уланиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилган. Ариза жойига чиқиб ўрганилганида, тадбиркор ариза берганидан анча кам электр энергияси истеъмол қилиши аниқланган. 09.06.2020 йилнинг санасидан "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари"АЖ томонидан белгиланган барча "Техник шарт" мажбуриятларини бажарганлиги сабабли қурилиш даври учун белгиланган 19 КВдан ошмаган тақдирда электр таъминотига вақтинчалик уланишга рухсат берилган ДЕЙИЛАДИ.
Аслидачи?
Ишдаги хужжатлардан аниқланишича: "URGANCH ECO SHOPPING CENTER" МЧЖ, "Истемолчи" (кейинги матнда истемолчи деб юритилади) 09.06.2020 йил соат 13:34 да Урганч шахар ДХМга мурожаат қилади. Урганч шахар ДХМ томонидан расмийлаштирилган № 19637781-сонли аризага асосан, "Истемолчи"ни уланаётган қуввати 100 КВ қилиб кўрсатилади.
"Истемолчи"га расмийлаштирилган № 19637781-сонли ариза юзасидан хизмат кўрсатиш "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" рад қилинган.
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори хақида тўхталган бўлсада, унга 1-ИЛОВА МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ:
4. Қисмида Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш жараёни қуйидагиларни назарда тутади:
техник шартларни ишлаб чиқиш (янги объект қурилишида архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш доирасида амалга оширилади);
2-Хатбошисида эса, қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш (янги объект қурилишида қурилаётган объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш доирасида амалга оширилади); дейилган.
Савол туғилади: Агар "Истемолчи"ни аризаси рад қилинган бўлса, сўралган электр эенергияси 100 КВ бўлса қандай қилиб, рад қилинган ариза ва сўралган юқори қувватга қўйилган талабларсиз электр энергияси етказиб берилди ва шартнома тузилди.
Ўрганиш ва суриштирувлар шуни кўрсатадики, иловадаги фотода хам гувохи бўлишингиз мумкин. № 19637781-сонли аризанинг (Присоединяемая мошность деган жойида 100 КВ талаби 1.9 КВ қилиб ўзгартирилган. Буни ким қилган. "Урганч шахар электр таъминоти" рахбари З.Аниязов томонидан 09.06.2020 йилда шу куннинг ўзида № 179-20 ЯД/Ш-сонли шартнома ва шу санада № 63-237-Тsh/221-20 Т-сонли техник шарт қоидалари имзоланган.
Қандай қилиб, сўралган қувват 100 КВ бўлса, № 19637781-сонли аризадаги 100 КВ қалбакилаштирилиб, 1.9 КВга ўзгартирилган бўлса, "Урганч шахар электр таъминоти" рахбари З.Аниязов ушбу хужжатларни имзолади.
"Урганч шахар электр таъминоти" рахбари З.Аниязов № 19637781-сонли аризадаги 100 КВ қалбакилаштирилиб, 1.9 КВга ўзгартирилган хужжатни била туриб шартнома ва техник шарт қоидаларини имзоладими ёки билмасдан. Бунга суриштирув ва тергов органи бахо бериши керак.
Деяйлик, "Истемолчи"20 КВдан паст кучланишга электр энергияси сўраган тақдирда хам, "Урганч шахар электр таъминоти" янги объект қурилишида архитектура-режалаштириш топшириғи хужжатларини ўрганиши керак ва ушбу хужжатларни талаб қилиши керак эди.
Бироқ нимагадир, "Урганч шахар электр таъминоти" ушбу хужжатларни талаб қилмаган. Бу холатда кимни манфаати бўлганлигини аниқлаш керак.
Керакли хужжатлар талаб қилинмаганлиги оқибатида, қурилиши ноқонуний бўлган бино-иншоатга электр эенергияси етказиб бериб келиниб, давлат ва жамият мулкига зарар етказишган.
Энг ачинарлиси шундаки, Урганч шахар хокимининг 2020 йил 20 мартдаги № 405 қ сонли қарори 2020 йил 28 майдаги № 693 қ сонли қарори билан бекор қилинган. Қаранг шундай бўлсада, бекор қилинган қарор ва ноқонуний қурилишга электр энергияси етказиб берилмоқда.
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" ушбу холатлардан норози бўлган бозор атрофидаги тадбиркорларни мурожаатига жавобан суд қарори қонуний кучга киргач, электр энергияси етказиб беришни тўхтатиши хақида айтган эди.
Бизга маълум бўлишича, 9.01.2021 йилда "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари"нинг Урганч ЭТК, ШЕТК томонидан далолатнома тузилиб, "Истемолчи" тармоқдан ажратилган.
Далолатномадан аниқланишича, "Истемолчини" 17.797.000 сўм қарздорлиги бор экан.
Бечора халқни 2000 сўм қарздорлиги учун электр таъминотидан ажратиб қўядиган "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" бунга қандай қилиб йўл қўйди экан. Буни хам суриштирув ва тергов аниқлаши керак.
"Истемолчини" 9.01.2021 йилда электр тармоғидан ажратилган бўлса, хужжати бўлмаган ва қарздорлиги бўлган "Истемолчи"ни яна қайтадан ким тармоққа улади. Буни хам суриштирув ва тергов органи аниқлаши керак.
Энг қизиғи шундаки, Урганч ШЭТК бошлиғи бошчилигида тузилган 10.06.2020 йилдаги далолатномада ёзилишича, № 19637781-сонли ариза юзасидан жойига чиқиб ўрганилганда, ўрнатилган қувват 19 КВ эканлиги аниқланганлиги ва ушбу қувватдан оширилса тармоқдан ажратиб қўйилиши хақида огохлантирилган. Далолатномада эса, "Истемолчи"ни имзоси хам йўқ. Тушунмадик, тармоққа уланишга "Истемолчи"дан кўра электр тармоқлари корхонасини манфаати устунми?
Афсуски, бу ишларни устида ким турган бўлса хам, кимни манфаати бўлса хам, хато қилиб хатто хужжат қалбакилаштиришга, ўз манфаатини ўзгалар манфаатидан устун қўйиб, ёлғон маълумотлар беришгача бориб етишган.
Ойига бир неча марта барча сўнгги янгиликларни электрон почтангизга этказинг.