Бола пулига сут пули деб қаралиши ва барчага берилиши керак.

Furqat Ro'zmetov - 2021-02-16 353
IMG

Муҳтарам Шавкат Миромонович!
https://t.me/qonundoirasidauz каналимизга келиб тушаётган мурожаатлардан, гувохи бўлаётган холатларимиздан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Орипов номига 07.01.2021 йилда 1530-r/21-сонли мурожаат йўллаб, 2 ёшгача бўлган бола пули ажратилишидаги айрим бюрократик тўсиқларга бархам берилишини, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сонли қарорнинг 3-иловаси "Д" банди бутун Ўзбекистондаги бола пули олишга мухтож оилаларини сарсон қилаётганлиги, фуқароларни телефонларига келган СМС жавобларида, Vazirlar Mahkamasining 308-son qarori 3-ilovasining "d" bandiga asosan Sizning murojaatingiz rad etildi деган жавоблар билан ёш боласи бор оналарга бола пули ажратилмаётганлигини билдирганмиз.

Хусусан, бола пули ажратилишидаги ортиқча оворагарчилигу, ортиқча талаб хужжатларини бекор қилиб, болани туғилиш гувохномаси орқали бола пули тайинланиши юзасидан янги қарор қабул қилинишини сўраганмиз.
Ушбу мурожаатимиз молия вазирлигига йўлланган бўлиб, молия вазирлигининг 12.01.2021 йилдаги GN 45238784-сонли жавоб хатида, ариза берувчи хужжатлар йиғиш учун овора бўлмаслиги кераклиги, ушбу хужжатларни ягона ижтимоий реестрнинг ўзи йиғиши кераклиги билдирилган.

Бироқ, келиб тушаётган мурожаатлардан маълумки, 2 ёшгача бола пули ажратилишида муаммолар хамон сақланиб қолмоқда.
Вазирлар махкамаси хам, 07.01.2021 йилдаги мурожаатимизга шахсан ўз аралашувини кўрсатмасдан келмоқда.

Муҳтарам Президентим, ҳалқимиз Сизнинг доно сиёсатингизга, халқ манфаати барча нарсадан устун деб қайта-қайта такидлашингизга ишонади.
Вазирлик ва мутасаддилар хам Сизни доно сиёсатингизга хамоханг иш олиб боришса, ўйлайманки муаммо ва камчиликлар бўлмас эди.

Барчаси халқ учун деб тўғри такидлайсиз. Аслида хам шундай бўлмоғи лозим. 2 ёшгача бола пули бу сут пулидир. Сут пули Аллох Таоло томонидан шу заминга бериладиган ризқ десак муболаға бўлмайди. У пулни бериш учун эса, қандайдир ортиқча хужжатлар талаб қилишни ўзи ортиқча. 

Ачинарлиси шундаки, қарорларимиз фуқаролар фойдасига эмас, уларнинг зарарига ишлаётганлиги кўп учрамоқда.
Бола пули ажратишда аввал махалла идорасида муаммо бўлган бўлса, энди эса сабез деган ташкилотда муаммо юзага кела бошлади. Муаммоларни юки эса яна халқ гарданига тушмоқда.

Айрим мутасаддилар, давлат бир унинг ғазнаси хам бирлигини, давлат пули халқ пули эканлигини тушунмаётган кўринади. Тушунганларида шу туғилган бола Ўзбекистон боласи эканлигини, она бола тарбияси билан бўлиши уни парваришлаши кераклигини, ишлаб боласини боқа олмаслигини, уни соғлом ўсиши барча нарсадан мухимлигини, шу бола эртага катта бўлгач, Ўзбекистонга ўз хиссасини қўшишини англаб етган бўлар эдилар. 

Муҳтарам Шавкат Миромонович Сиздан, 2 ёшгача бола пули ажратилишидаги ортиқча талаб ва муаммоларга чек қўядиган, халқ манфаати йўлида хизмат қиладиган қарор қабул қилишингизни илтимос қиламан. 

Ҳурмат билан, qonundoirasida.uz веб сайти муаллифи хуқуқшунос Фурқат Рузметов.

Ижтимой тармоқларда: