Холат, 01.12.2020.йил фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судида бўлади.
Жорий йилнинг, 01 декабр санасида тахминан соат 11:00 лар атрофида ОАВ вакили Урганч туманлараро судига бориб, суднинг 07.10.2020 йил чиқарилган ажрим юзасидан аниқлик киритишни мақсад қилади.
Урганч туманлараро суди, котибалари 07.10.2020 йилдаги ажримни кейинги ижроси хақидаги маълумотни ахтариб, 1 соат вақт ўтказишади. Аниқланишича, Урганч туманлараро суди томонидан 07.10.2020 йилда суд қарори ижросини тўхтатиб туриш хақида ажрим чиқарилиб, МИБга юборади. Суд мажлиси 29.10.2020 йилда кассация инстанциясида кўриб чиқилганлиги, биринчи инстанция суди қарорига ўзгартириш киритилиб, олдинги ўндирувга 638.044 сўм қўшилган бўлсада, Урганч туманлараро суди, қассация инстанцияси суди қарори қабул қилинган кундан кучга киришини инобатга олмай, МИБга суд қарори ижросини давом қилдириш хақидаги электрон маълумотномани юбормайди.
Ушбу холатлардан хабар топган ОАВ вакили, котиба хеч нарса қила олмаётганлигини сезиб, судьяни чақиришини, судья билан учрашиб гаплашиб олишини айтади. Судья эса орадан ярим соат ўтиб чиқади.
Судья С.Каримов қабул хонага кириб, ОАВ вакилидан кимлигини сўрайди. ОАВ вакили ўзини таништириб, нимага бундай бўлганлигини, ахир қонунда суд қарори ва шу боғлиқ хужжатларни жўнатиш 5 кун қилиб белгиланганлигини билдиради.
Шунда судья С.Каримов, хўш вақтида юборилмабди нима бўлибди энди дейди. ОАВ вакили судьяга қараб, қонун бор, муддат борлигини, ахир сизлар суд қарорини вақтида юборсангиз ўндирув олдинроқ амалга ошган бўлар эди, мана сиз МИБга электрон маълумотнома жўнатмаганлигингиз учун суд қарори ижроси тўхтатилиб турганлигини, оқибатда эса фуқарони хуқуқлари бузилганлигини айтади.
Судья С.Каримов ўрнидан туриб, ОАВ вакилига чиқиб кетишини айтади. АОВ вакили хали гапини тугатмаганлигини билдирганида, судья, суд биносида қўриқчилик қилаётган Миллий Гвардия ходимларига, ушбу фуқарони чиқариб ташлашларини айтади. Шунда ОАВ вакили судьяга қарата, бу бино Сизни шахсий мулкингиз эмас, Сиз ишласангиз давлатдан ойлик олиб ишлаяпсиз, бунақа қўполлик қилишга Сизга хеч ким хуқуқ бермаган дейди.
Қонунларни яхши билмаган судья, бир томонда ноқонуний қарори, иккинчи томондан маълумотномани вақтида юбормаган хатоларини жиловлай олмай, қасдини олишга чоғланиб, Судья С.Каримов ўзини зўравонлигини муштимзўрлигини кўрсатиб, ОАВ вакилига куч ишлатишга урунади. Бироқ уни тўхтатиб қолишади.
ОАВ вакили Демоқратик давлатимизда шундай муштумзўр зўравон судья борлигидан, С.Каримов фақат қонунни бузиш билан чекланмай, фуқароларга куч ишлатишга хам тайёр эканлигидан хайрон қолади.
Афсус, минг афсус, ОАВ вакили хуқуқшунос билан шунақа гаплашган сулья оддий фуқарони нима қилмайди дейсиз.
Нахотки, шунақа судьялар Ўзбекистон Республикаси номидан қарор қабул қилса.
Холатга тегишли ташкилотларни хулосасини кутамиз.
Ойига бир неча марта барча сўнгги янгиликларни электрон почтангизга этказинг.