Хоразм вилоят Урганч туман ички ишлар бўлими ходимлари фуқаро Д.Рахимовни, 11.09.2021 йилда маъмурий иш юзасидан судга мажбуран олиб кетишмоқчи бўлишади. Хоразм вилояти Урганч тумани Ғалаба қишлоғи, Обод махалласи фуқаролари қўшниси фуқаро Д.Рахимовга ИИБ ходимлари томонидан куч ишлатилаётганлигини гувохи бўлиб, Д.Рахимовни химоя қилишади ва зўравонлик ишлатаётган ИИБ ходимларини қўлидан Д.Рахимовни зўрға олиб қолишади. Ушбу ҳолат 11.09.2021 йил соат 16:00 лардан кечки соат 19:00 ларгача давом қилади. Ички ишлар ходимларини харакатларидан қўрқиб қолган маҳаллий аҳоли яна ички ишлар ходимлари келиб қолишидан қўрқиб, Д.Рахимовни юзлаган фуқаро маҳалладошлари Д.Рахимовни уй олдида химоя қилиб ўтиришади. Шундан кейин фуқаролар, Qonun Doirasida жамиятидан ёрдам сўрашади. Qonun Doirasida жамияти холат юзасидан соат 21:45 да жойига чиқиб, холатни ўрганади ва Урганч туман ИИБ бошлиғи билан холат юзасидан сухбатлашиб ахолини тинчлантиради ва ички ишлар ходимлари энди уларни безовта қилмаслигини, Д.Рахимовни мажбурий олиб кетмасликларини, агар суд иши 13.09.2021 йилга қолдирилган бўлса, Qonun Doirasida рахбари Ф.Рузметовнинг ўзи, Д.Рахимовни судга олиб боришини айтиб, қўрқиб қолган ахолини тинчлантиради ва ахолини уй-уйларига тарқалишларини айтади. Шундан кейин ахоли тарқалади.
Бўлиб ўтган холат тўлиқ видеосини ушбу хавола орқали кўришингиз мумкин. https://www.youtube.com/watch?v=uSWyByzcD9M&t=453s
Шунингдек https://t.me/qonundoirasidauz телеграм каналларимиз оркали танишиб боришингиз мумкин.
Ойига бир неча марта барча сўнгги янгиликларни электрон почтангизга этказинг.