Урганчда ОАВ мухбирларига тажовуз қилинди.

Furqat Ro'zmetov - 2021-07-07 681
IMG

Холат юзасидан Урганч шахар ИИО ФМБ бошлиғига ариза берилган.

Бироқ, Урганч шахар ИИО ФМБ қарор қабул қилишда ЖКнинг 219-моддасини унутиб қўйиб, хам мухбирни хам тажовузлик қилган, оммавий ахборот воситалари мулкига шикаст етказган шахсларни хам майда безорилик билан хуқуқбузарликка тортган.

Аслида нима бўлган эди деган савол туғилади.

Аслида, 19.06.2021 йил куни “Qonun Doirasida” МЧЖ ОАВ мухбирлари Урганч шахридаги марказий дехқон бозори атрофларини ўрганишга чиқишади. Ўрганиш жараёнида бозор атрофлари пиёдалар йўлакчалари, пиёдалар ўтиш тунели сотувчилар билан тўлган бўлиб, одамларни ўтиш жойлари тўситб қўйилганлиги аниқланади. Шунда пиёдалар йўлакчасида савдо қилиб ўтирган бир гурух аёллар, “Qonun Doirasida” МЧЖ ОАВ мухбирларига ташланиб, камера микрофон симларини узиб ташлашади, мухбирни ўртага олиб, куйлагидан тортиб хар-хил хақоратли сўзлар билан хақоратлашади. Шунда мухбир, ўзини хизмат гувохномасини кўрсатиб, оммавий ахборот воситаларидан эканлигини, тўртинчи хокимият вакили жамоатчилик назорати сифатида юрганлигини айтганида аёллардан бири, мухбирни хизмат гувохномасини қўлидан тортиб олади. Шундан кейин мухбирлардан бири, ёрдамга миллий гвардия ходимларини чақириб келади ва миллий гвардия ходимлари ёрдамида ОАВ мухбирлари тажовузкор аёллар исканжасидан қутқариб олинади.

Жамиятимизда шундай одамлар борки ўз манфаати йўлида ўзгаларни кўзи кўрмайди. Ўз манфаати йўлида, бошқа фуқароларни хавф хатарга қўйишдан хам ўзларини тийиб туришмайди. Одамларни йўлини тўсиб, уларга халақит қилиб, ўз фойдасини кўзлаб, бошқаларга муаммо ва қийинчиликлар яратишади.

Ачинарлиси шундаки, халқ манфаати йўлида юрган жамоатчилик назорати мухбир ходимларини хам адолат йўлидан олиб ташлашга урунишади.

Минг марта гапиргандан бир марта кўрган яхши ха тўғри, “Qonun Doirasida” МЧЖ ОАВнинг расмий Qonun Doirasida youtube каналида ушбу https://www.youtube.com/watch?v=GopVSynvg2w ссилка орқали холатни кўриб холисоналик фикрини билдирган яхши.

Видеода бўлган холатни кўрган бўлсангиз энди қонун талабига қайтсак.

Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 219-моддасида Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ва оқибатлари белгилаб берилган.

Қаранг ўз бурчини бажараётган, тажавузкор аёллар исканжасида қолиб, камера ва микрофонларига шикаст етказилган ОАВ мухбирини МЖтКнинг 183-моддаси “Майда безорилик” хуқуқбузарлиги билан айблаган профилактика инспектори Ш.М.Рахимовни ва уни қарорини маъқуллаган Урганч шахар ИИО ФМБ бошлиғи И.Р.Тажимуратовни 29.06.2021 йил санаси билан чиқим қилиниб, 06.07.2021 йилда тақдим қилинган хабарномасини қандай тушиниш мумкин.

Унутмаслигимиз жоизки, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига йўллаган табрик сўзларида, ОАВ сўзда эмас, амалда “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтарилиши зарурлигини айтган эдилар.

Дар хақиқат, қонунларимизда ОАВ “тўртинчи ҳокимият” даражасида эканлигини барчамиз биламиз. Бугунги кунда ОАВлар томонидан давлат ривожланишига ўзларини хиссаларини қўшаётганлик холатлари хам хеч кимга сир эмас.

Бироқ, айрим ички ишлар ходимлари ОАВ мухбирларига қилинган тажовузкорлик холатларини майда безорилик деб бахолашлари қонунларимизда белгиланган холатлар амалда ишламасдан, фақат битикларда қолиб кетишига олиб келади.

Ҳурматли Ички ишлар вазири! Ҳурматли Бош прокурор! Сизлардан, ушбу холатни ўз назоратингизга олиб, ишга адиллик ва холислик билан ёндашишларини таъминлаб беришингизни, ишга холис ёндашадиган виждонли ходимларни жалб қилиб, холат юзасидан қонуний қарор қабул қилинишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

   “Qonun Doirasida” МЧЖ ОАВ

             Бош мухаррири:                                       Ф.Рузметов

Ижтимой тармоқларда: