Хоразм вилоят прокуратураси томонидан, Хоразм вилоят телерадиокомпаниясида ўтказилган текширувда 2021-2022 йиллар давомида компания бош хисобчиси С.Қурбанованинг бир ўзига мехнат таътили учун 116 млн.863 минг сўм, иш хақига устама пуллари учун 26 млн. 50 минг сўм, муаллифлик хақи учун 6 млн. 223 минг сўм, жами 149 млн. 136 минг сўм хеч бир асоссиз тўлаб берилганлиги аниқланди.
Шунингдек, 2020-2022 йиллар давомида 8 нафар ходимларга хизмат сафари учун жами 85 млн.687 минг сўм, нотўғри тўлаб берилган.
Шу билан биргаликда, 2020 йилда 81 нафар ходимларга 66 млн. 820 минг сўм, 2021 йилда 91 нафар ходимларга 128 млн. 703 минг сўм, 2022 йилда 79 нафар ходимларга 67 млн. 535 минг сўм жами 263 млн. 59 минг сўм рағбатлантириш пуллари учун нотўғри тўлаб берилган.
Ушбу холатлар юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Хоразм вилоят телерадиокомпанияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов давомида етказилган тўлиқ зарар ундирилган ва жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган.
Ойига бир неча марта барча сўнгги янгиликларни электрон почтангизга этказинг.