Ичимлик суви бе-бахо неъмат.

Furqat Ro'zmetov - 2020-12-24 792
IMG

Ичимлик сувини исроф қилишни камайтириш учун нима қилдик деган савол туғулади.
Деярли хеч нарса.

Тошкент шахрида ахоли учун 1 метр куб сувни нархи 310 сўм.
Хоразм вилоятида ахоли учун 1 метр куб сувни нархи 1240 сўм. НИМАГА?

Тошкент кўчалари асфальт чанг йўқ, Хоразмни аксарият кўчалари асфальт қилинмаган, ахоли кўчалардаги чангларни тўхтатиш учун сув сепади. Машиналар бир пасда, чанг ва лой бўлганлиги учун автомойкалардан кўп фойдаланишади. Шунинг учун суви қимматми? Ахир шу кўчаларни асфальт қилинмаслигига сабабчи ким? Хам кўчаси чанг хам суви қиммат қани тенглик..

Келинг яхшиси, шу чанг кўчаларни асфальт қилайликда сувни исрофини хам камайтирайлик.

Сувни тежашни энг самарали йўли бу, кўчаларни асфальт қилишдир.
Бир Конституция асосида яшайдиган халқни хуқуқи хам, имтиёзи хам бир бўлмоғи керак.

Келажак баридан мухим. Асфальт маблағ қўлимизда, аммо ичимлик суви неъматдир. 

Ижтимой тармоқларда: