Урганч туман хокимига қандай чора кўрилади.

Furqat Ro'zmetov - 2020-12-06 358
IMG

Хоким, Вазирлар маҳкамаси қарори талабларини бузганми хуқуқ органлари бунга нима дейди?

qonundoirasida.uz манбаъси аниқлашича, Урганч туман хокими Ф.Шарипов, 2020 йил 29 январ санасида № 364-сонли қарор билан "Хоразмбалиқсаноаткластер" МЧЖга, Урганч тумани Қоровул қишлоғи "Олтинкўл" махалласи худудидан 200 кв.метр ер майдони ажратиб берган.

Холат юзасидан, Урганч туман, Урганч шахар, Беруний туман ва Амударё туман қурилиш бўлими маъсуллари ўрганиш ўтказишган. Ўрганиш маълумотномасига кўра, туман хокими енгил қонструқциядан қуриш мақсадида ер ажратганлиги, "Хоразмбалиқсаноаткластер" МЧЖ эса темир бетон ва пишиқ ғиштдан 2 каватли капитал қурилиш қилганлиги аниқланган.

Савол туғилади, аслида хокимда ер ажратишга ваколат борми?
Вазирлар Маҳкамасининг қарорида ер участкалари «E-IJRO AUKSION» орқали реализация қилиниши керак деган талаби нима бўлди.

Хокимни енгил қонструқция қурилиши деб, 200 кв.метр ер ажратиши қонунийми?
Енгил қонструқция деб ажратилган ер участкасида мукаммал қурилиш қилинсаю, туман хокими ноқонуний қурилишга бефарқ бўлса.
Туман хокими нима сабабдан туманда ноқонуний қурилишга шароит яратиб берган.

Ерлари давлат эхтиёжи учун олиб қўйилган мулкдорлар туманда бир талай. Уларга халигача бошқа ер участкаси ажратиб берилмаган.
Аммо, туманни қоқ марказидан 200 кв.метр ер майдони аукционсиз ажратиб берилган.

Нимага хокимларни ўзбошимчалигини зарари халққа тегиши керак.
Ушбу ер участкаси «E-IJRO AUKSION» орқали реализация қилинганда, давлат бюджетига қанча маблағ тушиши мумкин эди. Бир тасаввур қилиб кўринг, туман марказидаги ушбу ер участкасини нархини.

Энди нима бўлар экан, қурилишни ноқонуний эканлиги аниқ, ер участкаси аукционсиз ажратилганлиги аниқ.
Балки ноқонуний қурилишни бузилиши бошлангач, хақиқатлар юзага чиқар, манфаатлар ошкор бўлар.

Урганч тумани хокимлиги томонидан ёшлар келажаги дастури ниқоби остида, бошқа мақсадларга ажратилган ер участкалари хақидаги маълумотларимиз билан кейинги сонимизда хабар берамиз.

Хоразм вилоят прокуратурасидан, Урганч туман хокими Ф.Шариповнинг 2020 йил 29 январдаги № 364-сонли қарорига ва шу қарор асосида қурилаётган ноқонуний қурилмага хуқуқий муносабат билдиришини сўраймиз.

Ижтимой тармоқларда: