Кўпчиликни қийнаётган саволлар ва муаммолар юзасидан, бугунги кунда кўпчиликни бола пули олиш талаби рад қилинаётганлигидан келиб чиқиб;
Бола пули олиш учун;
1. Давлат ишида ишлаши керак деган талабга фақат давлат идораси бўлиши керак деб қаралмаслигига ёки давлат идораси томонидан бериладиган маълуотнома бўлиши зарур эмас, балки МЧЖ, хусусий корхона, ЯТТ ёки ўзини ўзи банд қилганлик хақидаги маълумотнома хам иш хаққи ва даромадлари хақидаги маълумотномани ўрнини босиши мумкинлигини инобатга олиш керак.
2. Иш жойидан иш хаққи даромадлари хақида маълумотнома тақдим қилиш 122-сонли қарорда белгиланган талаб эканлигини инобатга олиб, ушбу маълумотнома тақдим қилинмаганда бола пули олиш талаби рад қилинишини алохида эътиборга олиш керак.
3. Агар маълум иш жойига эга бўлмаса, ўзини ўзи банд қилиш орқали ёки ишсизлик рўйхатига туриш орқали бола пули олиш хақидаги маълумотнома талабини бажаришини инобатга олиш керак.
4. Бола пули олиш хақидаги хужжатлар махалла идорасига, у ердан пенсия жамғармасига юборилиши орқали электрон шаклда расмийлаштирилишини инобатга олиб, МФЙга тақдим қилинадиган аризага бола пули олувчини мобил телефон рақами киритилиши мурожаатга тезроқ жавоб берилишига олиб келишини унутмаслик керак.
Бола пули тайинланиши учун;
1. Оилани кам таъминланган оила бўлиши кераклигига;
2. Оилани даромади хар-бир оила аъзосига 394 минг сўмдан кўп бўлмаслигига;
3. МФЙга тақдим қилинадиган аризадаги камчиликлар 5 кун ичида МФЙ томонидан ёрдам бериш орқали камчиликларни бартараф қилган холда пенсия жамғармасига юборилиши кераклигига эътиборли бўлинг.
Ойига бир неча марта барча сўнгги янгиликларни электрон почтангизга этказинг.