Фарқи, қонунлар ишламаслиги, ёки қонунларни тескарисига ишлашидами?
Биламан бу саволлар сизни ҳам қийнамоқда оддий ва мехрибон халқ.
Аммо айрим виждонсизларни бу саволлар қийнамайди.
Хоразмдаги ИИБ, Прокуратура ва СУД мисолида тўхталаман.
Шахсан мен, “Qonun Doirasida” ОАВ рахбари Фуркат Рузметов, фаолиятим давомида кўрган кечирганларим хақида барчасини асослар билан келтириб ўтаман.
Ушбу воқеа қуйидагича кечади.
Хоразм вилояти Урганч тумани Ғалаба қишлоғи “Обод” МФЙ раиси Қ.М ва Ж.Жлар ўз маҳалласи фуқароларини алдаб, уларга давлат томонидан ажратилган имтиёзларни бермасдан, ўз манфаатларини устун қўйиб, ўзининг юртдошлари қолаверса, ўз маҳалладошларини алдаб келишади.
Хусусан улар, аслида давлат томонидан хеч қандай тўсиқларсиз ажратилиши керак бўлган бола пули бериш учун, 400-500 минг сўмдан пул олиб, маҳалладаги ишсизлар ва ёшларга давлат томонидан ажратилиши керак бўлган 2000 кв экин ерларини ажратмасдан ёлғон маълумотлар бериб, маҳаллага давлат томонидан имтиёзли ажратилган ун ва ёғ махсулотларини тўлиқ ажратмасдан ўзларига кўпроқ олиб, барчага ажратилди деб, ёлғон маълумот бериш билан шуғулланиб келишади.
Барчаси далилий хужжатларда мавжуд.
Журналистик текшируви барча қонун бузилишларни очади. Аслида бу қонун бузилишларни очадиган органлар бор эди, улар шу халқ тўлаган солиқлардан ойлик олиб, шу ойликларга ойиласини бокиб келишар эди, аммо улар нима қилди?
Энг қизиғи шундаки, ушбу жиноятларни қилган одам жабрланувчи бўлиб, халқни химоя қилиб уларни бузилган хуқуқлари хақидаги жиноятларни очган одам айбдор бўлиб қолди.
Шуми янги Ўзбекистон.
Хуллас, Хоразм вилояти Урганч тумани Ғалаба қишлоғи “Обод” махалласида яшовчи фуқаролардан “Qonun Doirasida” ОАВга мурожаатлар келиб туша бошлайди. Ушбу мурожаатлар жойига чиқиб, барча хужжатлари тўлиқ ўрганилган холда журналистик текширувлари ўтказилганда, бола пули бериш учун МФЙ маъсуллари томонидан пул олишганлиги, фуқаролардан ерларни тақсимлаш учун хужжатлар қабул қилиниб, ерлар эса хужжат тақдим қилган фуқароларга берилмасдан уларга берилди деб, сохта маълумотлар расмийлаштирилганлиги, махаллага келган ун ва ёғ махсулотларини шу худуддаги ахолини аксарият қисми олмаганлиги аниқланади.
Аниқланган холатлар ва журналистик текширувлари ОАВнинг расмий ижтимоий сахифалари орқали барчага маълум қилиниб, тегишли ташкилотларга ёзма равишда ахборот берилади.
Бироқ, Хоразмнинг “Холис ва Адолатли” ИИБ орган ходимлари, МФЙ раисини қилган жиноятларига кўз юмиб, “Қонун Ижросини Назорат Қилувчи” Хоразм вилоят Прокуратураси фуқароларни бузилган хуқуқларига бахо беришни бир четга суриб қўйиб, Ёшларимизни Россия ва Қозоғистонга кетиб қолишига сабаб бўлган МФЙ раисини харакатларига бахо бермасдан, Хоразм вилоят ИИБнинг терговчиси жаноб Э.Мнинг юзаки ва асоссиз айблов хулосасини тасдиқлаб, ишни (коптокни) судга оширади.
Терговчини қилган ишини ижтимоий тармоқларда минглаган одам кўрди, уни қилган иши учун Аллохни балосига йўлиқиши хақида минглаган халқ менга ўз фикрини айтди.
Терговчини ноқонуний харакатларини кўриб билган, Хоразм вилоят ИИБ эса терговчига огохлантириш бериш билан кифояланди.
Жаноб судьямиз Кўшкўпир туман жиноят суди раиси А.А, терговчини айбловини тўғри билиб, прокурор нимани сўраган бўлса, уни ўз хукмига жойлаб, Ўзбекистон номидан гапириб, ўз хукми билан жиноятларни очган одамни айбланувчи, жиноят қилган одамни эса жабрланувчи қилди.
Ички ишларга ҳам, Прокурорга ҳам, Судга ҳам, халқни бузилган хуқуқига эътибор беришдан кўра, хақиқий жиноятларни очиб берган одам четда қолиб кетиб, ўғрини ўғри деган одамни жазолаш мухим эканлиги бугунги кунда хеч кимга сир бўлмай қолди.
Демак, янги Ўзбекистонда, ўғри ва порахўрларни жазога тортмасдан, ўғирликларни очган одамни ўзига чора кўришга кўпроқ эътибор қаратилар экан.
Ушбу маколани ўқиётган терговчи, прокурор ва судья, йўқ ундай эмас деябсизми?
Ундай бўлса айтингчи жаноблар, журналист ушбу жиноятларни очмаса Сиз, МФЙ раисини ёрдамчисига ЖКнинг 168-моддаси билан иш қўзғамас эдингизку тўғрими, хўш МФЙ раиси ёрдамчисига иш қўзғаб, барча ишни бошида турган маъсул рахбар комиссия раиси МФЙ раисига нимага иш қўзғамадингиз, уни юзлаган халқни алдаб, ерларни ажратмаган холатлари бўйича ЖКнинг 205 ва 209-моддаларини сохта маълумотларга нисбатан қўлласа бўлармиди, жаноб Хоразм органлари.
Бола пули олиш учун пул берган фуқароларни тушунтиришини олдингиз, уларни судда берган кўрсатмаларини эшитдингиз, ер ажратилмасдан уларни хужжатларидан фойдаланиб, сохта махлумотлар берилганлигини билдингиз. Лекин нимага ушбу холатларга кўз юмдингиз.
Аллохни олдида қандай жавоб берасиз энди.
Бола пули бериш учун пора олган одам мараз бўлади деган журналистга иш қўзғаб, бола пули олишда пора олган одамларни жабрланувчи қилиб, шахсни номини тутиб айтмаган, хуқиқи паймол қилиниб, тергов қилинган, хақорат сўзи тасдиқланмаган журналистга 2 йил мажбурий хизмат бериб, бола пули беришга пора олган МФЙ раиси ёрдамчисига ҳам 2 йил мажбурий хизмат беришингиз қайси адолат ва қайси қонунга тўғри келади жаноб судьялар.
Бир кун қариб нафақага чиқамиз. Болаларимизга нимани айтиб берамиз. Ишлаган давримизда ўз вазифамизни бажармасдан, қонунларни тўғри қўлламай топшириқ бажариб келганимизними?
Ўз фарзандларингизга ҳам, шундай топшириқлар бажарилиб, уларни хуқуқлари кўз олдингизда паймол қилинганлигини кўрсангиз нима қиласиз.
Бола пули олиш учун ўз пулларидан айрилган фуқаролар ойлаб терговга, ойлаб судларга қатнади. Хўш терговчи ёки суд, уларни кўрган зарарлари хақида ўйладими. Одамларга 400 минг сўм бола пули бериш учун, улардан 400 минг сўм пулни таъмагирлик йўли билан фирибгарлик қилиб олишганликлари учун ушбу фирибгар таъмагирларга белгиланган жазо берилдими.
Хоразм вилоят ИИБ бошлиғи шу ишларни кўра била туриб нима иш қилди?
Хоразм вилоят прокуроричи, унинг 1-ўринбосари айблов хулосаси билан танишиб чиқмасдан қўл қўйиб уни тасдиқлаб берди.
Судчи, ер масаласида жабрланувчи фуқароларни тингладими? Йўқ, суд фақат таъмагир МФЙ раислари билан прокурорни тинглаш билан кифояланди.
Икки хил хулоса берган Х.Сулайманова номидаги экспертизасининг етакчи експертини судга олдира олмай экспертни хонасида видео оркали гаплашган суддан нима ҳам кутардик.
Аллохга шукур, менику Сизлар билан курашишга кучим етади.
Бечора оддий халқим. Сизларни менга тинмасдан мурожаат қилишингиз мени юрак бағримни тирнайди.
Сабрли бўлинг халқим, Аллох хали уларга шундай жазоларни қўйганки ундай беномус ёвуз ва виждонсизларни у дунёю бу дунёси ҳам куяди.
Лекин уларни кучи, оддий халқни қандай қийналаётганлигини кўриб, уларни химоя қилиб, давлат пулларини емираётганларга, қонунларни бузаётганларни тўғри йўлга чақириб, ғайриқонунийликларга қарши курашадиганларга етгани жуда-жуда ачинарли.
Хеч ким мансабда абадий қолмайди.
Бир кун келиб, Сиз ҳам оддий халққа айланасиз ва ўшанда, хуқуқ бузиш нима эканлигини тушуниб етасиз Инша Аллох.
Аллох буюкдир ва абадий, шуни унутмасангиз бас.
Ушбу мақолага, муносабатингизни қабул қиламиз.
Мардликдан хабарингиз бўлса, юзма-юз очиқча камера ортида барчасини далиллар билан гаплашамиз.
Ойига бир неча марта барча сўнгги янгиликларни электрон почтангизга этказинг.