Хоразмдаги Ички Ишлар Бошқармасининг айрим "ичидаги" ходимлари шу видеодаги ходимдан ўрнак олса, қолган ходимларни ҳам обрўсини тўкмаса яхши бўларди.

Furqat Ro'zmetov - 2021-11-14 128
IMG

Бу мақоламиз, ички ишлар сафида хизмат қилиб, шу хизматдаги халол ва виждонли ходимларини ҳам халққа ёмон кўрсатиб қўяётган айрим нопок ходимларга бағишланади.

Бир кун келиб, ҳамма хатоларни тушуниб етармиз. Аммо, қилган хатоларимиз учун товба қилишга вақт топмай қоламиз.
Афсусларким, орамизда шундай одамлар бўладики, ўз нафси йўлида бошқаларни хуқуқини бузишдан, ишлаётган еридаги нопок рахбарларини нотўғри топшириғини бажариш илинжида, ўзгаларни хуқуқларини бузишдан хам тоймайди.

Намангандаги бу ички ишлар ходимига тасанно деймиз.
Хоразмдаги ички ишлар ходимларига қачон тасанно айтамиз?

Кейинги пайтларда Хоразм ички ишларига нималар бўлмоқда деса муболаға бўлмайди.

Бечора Дехқон. Рўзғор илинжида эккан эди донини. Тортиб олдилар донин, бердилар дехқонни додин. Нохақ бўлган ходимлар кечирим ҳам сўрамади, нохак ходимни бошлиқлар ҳам айбламади.

Бечора Халқ. Чиққан эди кўчага, сўраб ўз хақ хуқуқин. Буни кўрган фуқаро, бўлди холатга гувох. Гувохни айбладилар, сен уюштирдинг дедилар. Мажбурладилар уни, ишлатиб мумкин бўлмаган қонунни. Хуқуқин чекладилар, оёқ қўлин қайириб, буни кураш усули дейишиб, ўзларин хақ дедилар. Хато қилганларни хеч жазоламадилар. 

Керак бўлган захоти, З.Атаев ва Ш.Нурметовлар аризалари олиниб, асоссиз бўлсада дархол рамкага солиниб, судга чиқаришди дархол. Аммо қолган ишларга қўл силташди бу не хол. Айтингчи бундай ички ишлар бошқа яна қайда бор.  


Хоразм вилоят ИЧКИ ИШЛАР БОШЛИҒИ Д.Назармухаммедов ИЛТИМОС Хоразм ИИБ нуфузини сақлаб қолинг!
Урганчдаги "Охунбобо" қабристонидаги жиноятларни очилмасдан бугунги кунгача чўзилиб келиши, "Qonun Doirasida" МЧЖ ОАВнинг мухбирларига тажовуз қилинганлиги хақидаги ариза асосида иш кўрилмасдан, мухбирни ўзини МЖтКнинг 183-моддаси билан хуқуқбузарликда айблаб, маъмурий баённомага профилактика инспекторлари томонидан сохта имзолар қўйилиши, "Qonun Doirasida" МЧЖ ОАВ рахбарининг аризаси асосида кўрилган иш айланиб, ОАВ рахбарини ўзини МЖтКнинг 46-1-моддаси билан хуқуқбузарликда айбланиши, судда профилактика инспектори рахбарларни топшириғи асосида шу ишни қилдим деб тан олиши, Хонкадаги "Қорақош пласт таъмир" иши юзасидан профилактика инспектори ҳам, асоссиз равишда ОАВ рахбарини 46-1-моддаси билан айблаб судга ишни ошириши, ушбу барча ноқонунийликлар исботлаб берилган бўлсада, шулар Хоразм вилоят ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосарига етказилган бўлсада, бугунги кунгача на расмий муносабат на холатга қонунан ёндашилмади.

Хоразм вилоят ИИБ бошлиғи келинг яхшиси, Сиз билан юзма-юз камера ортида барчасини бафуржа гаплашиб олайлик, хақиқатларни айтайлик. 

Қўшимча, ИИВ ва ИИБ матбуот хизматлари учун, ушбу мақоламизни расмий http://qonundoirasida.uz/uz веб сайтимиз орқали ёритамиз ва муносабат билдирасиз деган умиддамиз, ИИБ бошлиғи билан камера ортида очиқ учрашув кутиб қоламиз. 

Ижтимой тармоқларда: