Бош прокуратура матбуот хизматининг 18.07.2020 йилда берган маълумотига кўра;
Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ўтказган терговга қадар текширувда, Хоразм вилоят «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси мансабдор шахслари томонидан, тендер савдоларисиз 41та ҳолатда компания раҳбарининг раислигидаги ички танловлар асосида, қурилишда муҳим аҳамиятга эга техника воситалари, молиявий аҳволи, ишчи кучи ва бошқа имкониятлари бўлмаган пудратчи ташкилотларга қурилиш объектларни топширишиб, ҳақиқатда бажарилмаган қурилиш ва таъмирлаш ишларини ҳужжатларда қўшиб ёзиш орқали, 2019-2020 йилларда жами 2,7 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилингани аниқланганлиги, ҳолат юзасидан Хоразм вилояти «Ягона буюртмачи хизмати» ИК мансабдорларига ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётганлиги айтилган эди.
Бироқ, орадан 5 (беш) ой ўтган бўлсада тергов натижаси бюджет маблағи жойига қайтарилган ёки қайтарилмаганлиги хақида маълумот берилмади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 351-моддасида Дастлабки тергов жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб уч ойдан ошмаган муддатда тамомланиши лозим.
Озмунча пул эмас, бюджетнинг жуда катта маблағи хақида гап кетябди. Бюджет пули халқни пули. Халқ пули жойига қайтарилиши керак ва буни халқ билиши керак.
Хоразм вилоят прокуратураси нимага ушбу жиноятни очиқламаябди. Жиноят содир қилинган бўлса, давлат маблағлари талон-тарож қилинган бўлса жазо муқаррар эмасми?
Балки олиб борилган тергов жараёнларида зарар етказилмаган ёки кўпроқ етказилгандир. Буни очиқлаш керак. Балки судни хукми чиқгандир балки чиқмагандир. Мақсадимиз айбсизлик презумпциясига қарши бўлиш эмас. Мақсадимиз халқ пули талон-тарож қилинганми йўқми шуни билиш.
"Qonun Doirasida" МЧЖ шаклида фаолият юритувчи ОАВ сифатида "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги қонуннинг 5 ва 35-1-моддаларига асосланган холда, Хоразм вилоят прокуратурасидан, ушбу жиноят иши билан боғлиқ холатга расмий муносабат беришларини сўрайман.
МАНБА https://kun.uz/37819172
Бош прокуратура матбуот хизмати маҳкама ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти томонидан сўнгги кунларда аниқланган жиноятлар ҳақида Kun.uz`га маълумот берди.
Унга кўра, Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ўтказган терговга қадар текширувда, вилоят «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси мансабдор шахслари томонидан, тендер савдоларисиз 41та ҳолатда компания раҳбарининг раислигидаги ички танловлар асосида, қурилишда муҳим аҳамиятга эга техника воситалари, молиявий аҳволи, ишчи кучи ва бошқа имкониятлари бўлмаган пудратчи ташкилотларга қурилиш объектларни топширишиб, ҳақиқатда бажарилмаган қурилиш ва таъмирлаш ишларини ҳужжатларда қўшиб ёзиш орқали, 2019-2020 йилларда жами 2,7 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ойига бир неча марта барча сўнгги янгиликларни электрон почтангизга этказинг.