Хоразм суди очиқликни таъминлай олмади.

Furqat Ro'zmetov - 2022-07-22 414
IMG

Хоразм халқи номидан Президентга Мурожаат.

Ҳурматли Шавкат Миромонович! Мен Фуркат Рузметов, “Qonun Doirasida” расмий оммавий ахборот воситалари рахбари, жамоатчилик назорати субьекти сифатида, бизларга халкдан келиб тушаётган мурожаатлар ва ўзларимиз гувохи бўлаётган холатлардан келиб чиқиб, ушбу мурожаатимни йўллашни лозим топдим.

Ҳусусан, кейинги пайтларда, Хоразм вилоят судлари томонидан қонунларимизга бўй сунмаслик, асоссиз ва адолатсиз қарорлар чиқариш, суд ишларини ўз вақтида кўрмасдан фуқароларни сарсон қилиш холатлари кўп учрамоқда.

Асосан, халқимиздан келаётган мурожаатлар асосидаги холатлар ўрганилиб, уларга нисбатан чиқарилган қарорлар ўрганилганда, Хоразм вилояти ва туман судлари томонидан қабул қилинган қарорларни аксарияти ишдаги мавжуд холатлар инобатга олинмасдан юзаки ва асоссиз қабул қилинганлиги маълум бўлган.

Жорий йилнинг 19.07.2022 йил соат 16:00да Хоразм вилоят жиноят судида кўрилиши белгиланган очиқ суд мажлисида ҳам очиқликка риоя қилинмади. Суд биносига тўпланган юзлаган фуқаролар суд залига киритилмасдан, қўшимча ички ишлар органи ходимлари кучи билан, ўз хуқуқини сўраётган халққа қаршилик қилинди.

Хатто, Хоразм вилоят суди раиси, халқ билан учрашишга ҳам чиқмади.

Ҳурматли Шавкат Миромонович! Хоразм халқи Сизни ҳурмат қилади ва Сизга ишонади.

Сиздан, Хоразм вилоят жиноят суди томонидан очиқликка риоя қилинмаётганлиги, одамларга шароит яратиб берилмаётганлиги холатларни, айрим судьялар томонидан чиқарилаётган ноқонуний қарорларга ҳам, вилоят рахбарлари томонидан муносабат билдирилмаётганлигини инобатга олиб, Хоразм вилоят суди ислох қилинишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламан.

Ижтимой тармоқларда: