Айрим нопок ходимларни таниш-билишчилик қилиши, айрим виждонсиз ходимларни фуқароларга азоб беришига жимгина қараб турмасдан уларни жазолаганингизни халққа кўрсатинг.
Ишонинг! бир икки ходимни айбини кўзга илмаслигингиз халқни ички ишларга бўлган ишончини сўндиради.
Хоразмда ички ишларнинг Урганч шахар ва Урганч туманида қонун бузилишлар қилинган ва якунига етира олмаган, белгиланган муддатига риоя қилмасдан ишни чўзиб келаётган, бизга маълум бўлган холатлари қанча, биз булар хақида YouTube ва Telegram каналларимизда айтдик Сизга анча.
Бироқ, нимага риоя қилмаябсиз заррача?
Майли Сиз хохласангиз, барча холатларни қайтадан ёритайлик, сайтимиз орқали бутун дунёга ички ишлар ходимларини айримларини танитайлик. Лекин биз, Сизга шу ўринда бир нарсани эслатайлик, бу дунёда қилган хатоларимиз учун у дунёда жавобгарлиги оғир бўлишини билайлик.
Хоразмда, "Qonun Doirasida" ОАВни олиб борган журналистик текширувларидан норози бўлган айрим қонун бузувчи фуқаролар ёзибди ички ишлар ариза, гўёки улар бўлган эмиш, "Qonun Doirasida" ОАВни харакатларидан норизо. Уларнинг аризалари текширилган бир пасда дархол. Қарангки, юрист эмас, педагоглардан ташкил топган профилактика инспекторлари хатто қарор қабул қилибди дархол.
Қани айтингчи ички ишлар бу не хол. Қачондан бери хуқуқий, қонун ва кодексларга бахо берадиган бўлди, аслида ўқитувчиликка билим олган ходимлар. Балки шунинг учун ҳам, ички ишларда учрамоқдами кейинги пайтларда норозиликлар.
Биз, Сизга номма-ном айтмаймиз бизга маълум холатларни. Сизни матбуот хизматингизга, ички ишлар томонидан оқсаётган барча холатлар маълум, бизда одамгарчилик бор, хар сафар ишларингизни бирма-бир айтиб, уялтирмаймиз Сизни айрим нопок ходимларни деб.
Ойига бир неча марта барча сўнгги янгиликларни электрон почтангизга этказинг.