Расмий муносабат Хоразм вилоят Экология бошқармасидан.

Furqat Ro'zmetov - 2021-06-29 723
IMG

2021 йил 24 июнь куни «YouTube» интернет ижтимоий тармоқларида «Adolat yolida» канали томонидан «Экология порахўр, Упрадик хам хокимият хам порахўр» сарлавҳаси остида тарқалган видеотасвир юзасидан Qonun Doirasida расмий манбъаси, Хоразм вилоят Экология бошқармаси билан боғланиб холат юзасидан изох сўради.

Аниқланишича; 

Мазкур видеотасвир 2021 йил 24 июнь куни Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани, Карвак қишлоғи, «Янгиобод» маҳалласи, «Сарбон» кўчаси, 25-уйда яшовчи фуқаро Сафаров Қувондиқ томонидан видотасвирга олинган ва у томондан давлат идоралари, ҳокимият, прокуратура ва экология ходимларини турли гаплар билан ҳақоратлаб, уларнинг шаъни ва қадр қимматини поймол қилиб видеотасвирни ўз овози билан шархлаб борган.

Фуқаро Қ.Сафаров видеотасвирда айтиб ўтган ҳолат бўйича Ҳазорасп туман прокуратурасининг 07.06.2021 йилдаги 24/4-211502-21-сонли топшириғига асосан Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилини хабар қилган холда, 09.06.2021 йил куни ЯТТ «Маткаримов Ғулом Жангирович» тадбиркорлик субъектида бир кунлик текшириш ўтказилган.

Текшириш давомида фуқаро Қ.Сафаров ўзининг видеомурожаатида ЯТТ «Маткаримов Ғулом Жангирович» ноқонуний фаолият кўрсатиб келаётганлиги бўйича хужжатлар ўрганилганда, унинг мазкур фаолият билан шуғулланиши учун Экологик экспертиза хулосаси мавжудлиги, Упрадик корхонаси билан техник шартлари келишилганлиги ва шуларга асосан Ғ.Маткаримов «Полвон» каналининг ПК 65+00 ва ПК68+00 пикетлари оралиғида канални қазишдан хосил бўлган қум тупроқни қазиб олишга рухсат берилганлиги бўйича туман хокимининг 21.05.2021 йил кунги 1120-қ-сонли Қарори мавжудлиги маълум бўлган.

Мазкур холатда ЯТТ «Маткаримов Ғулом Жангирович» томонидан қум тупроқ қазиб олишда техник шартларга риоя қилинаётганлиги Упрадик корхонаси томонидан ўрганилиб, белгиланган сатхдан пастга тушиб иш олиб борилганлиги аниқланган.

Текширув натижалари бўйича тўпланган хужжатлар қонуний чора кўриш учун 11.06.2021 йил куни 30-01-01/4-704-сонли хат билан Хазорасп туман прокуратурасига тақдим қилиниб, хозирда ЯТТ «Маткаримов Ғулом Жангирович» рахбари Г.Маткаримовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 82-моддаси 3-қисмига асосан чора кўриш учун тўпланган хужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 245-моддаси 3-қисми тартибида суд идораларига ўтказилган.
Бунга қадар Ғ. Маткаримовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 82-моддаси 1-қисмига асосан чора кўриш учун суд органларига хужжатлар тақдим қилинган.

Маълум бўлишича;

«Adolat yolida» канали блогери фуқаро Қ.Сафаровнинг ўзи хам қум қазиш ва сотиш билан шуғулланиб келганлиги, унинг фаолияти давомида содир қилган хуқуқбузарликлари учун Хоразм вилояти Экология бошқармаси давлат инспекторлари томонидан бир неча бор жарима қилинганлиги, шундан кейин Қ.Сафаров ўз камчиликларини бартараф қилиш, белгиланган меъёрий хужжатларини тартибга қелтириш учун бир қанча вактдан кейин шу вақт давомида у ўз ихтиёри билан фаолиятини тўхтатганлиги, лекин бу даврда ЯТТ «Маткаримов Ғулом Жангирович» томонидан қум тупроқ қазиб олиш ишлари олиб борилганлиги, эндиликда хар иккаласи хам тегишли хужжатларни белгиланган тартибда тайёрлаб фаолият курсатишни бошлаганда, ЯТТ «Маткаримов Ғулом Жангирович»нинг қум қазиш жойи хайдовчиларга қулайлиги ва яқинлиги сабаб, Қ.Сапаровнинг қум қазиб олиш жойига хеч ким бормаётганлиги натижасида Қ.Сафаровнинг норозилигини келтириб чикармоқдалигини, Фуқаро Қ.Сафаровдан бу норозиликларининг сабаби сўралганда, у юқоридаги сабабни келтириб, ЯТТ «Маткаримов Ғулом Жангирович» бир йил давомида ишламасдан туриши кераклиги, фақат ўзи қум қазиб сотиш билан шуғулланиши лозимлиги, шундан кейин Ғ.Маткаримов қонуний ёки ноқонуний бўлса хам хохлаган ишини қилиши мумкинлигини, хеч қандай эътироз билдирмаслигини баён қилиб келган дея такидлайди Экология бошқармаси.

Экология бошқармаси сухбат давомида блогер Қ.Сафаровнинг видеомурожаатидаги ҳолатлар экология ходимларига нисбатан ҳақорат ва тухмат бўлганлиги сабабли экология ходимлари И.Қурбанбаев ва И.Отаниёзовларнинг вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ ва туман ИИБга қилган мурожаатлари бўйича ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганлигини, тез кунларда шу юзасидан қўшимча равишда маълумотлар берилишини билдирди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, айрим холларда ўзимизни тута олмаслигимиз, эхтиросларга берилиб, билиб билмасдан тухмат ва хақорат қилишимиз оқибати фақат ўзимизга зарар келтириши, кимнидир ишчанлик обрўси кимнидир шани ва қадр қимматини камситиши мумкин.

Шу сабаб, блогерлардан видео, аудио ёки ёзма мурожаат қилиш жараёнида хақоратли ва тухматли сўзларни ишлатмасликларини сўраб қоламан.

Суриштирув якунлангач, натижаси хақида батафсил маълумот берамиз.

Ижтимой тармоқларда: