Хонка туман хокимидан норозилик.

Furqat Ro'zmetov - 2022-02-19 564
IMG

Хоким халқ учунми ёки халқ хоким учунми?
Давлат рахбари бундай хокимларни харакатига нима дейди?

"Qonun Doirasida" ОАВга келган мурожаат ва тахлилий натижаларга кўра, Хоразм вилояти Хонка туманида фаолият юритаётган ушбу видеодаги https://www.youtube.com/watch?v=JPqBpm7ziCY фермер хўжалиги рахбарининг куйиниб гапиришлари юрак бағрингни эзади.

Нахотки, ўз маблағи ўз кучи эвазига иш қилаётган, давлатга фойдаси тегаётган фермер хўжалигини бунчалик қийнамаса бу хоким.

Ҳайронмиз, хокимлар нимадан мотивация олишаябди. Ахир уларни вазифаси халқ хизматчиси эмасми?

Давлатимиз рахбари юрт учун жон куйдириб, вилоятма вилоят, юртма юрт юрган бир пайтда, нимага хокимлар давлат рахбарига кўмакчи бўлишмайди.

Хоким жаноблари худудида тадбиркор борлигидан, ахолиси орасида туманига ўз хиссасини қўшувчи фуқароси борлигидан хурсанд бўлиши керак эмасми?

Тахририятимизга келаётган мурожаатларга назар ташласак, Хонка туман хокимидан норозиликлар кўплигига кўзимиз тушади.

Нахотки Хонка тумани шунчалик муаммога кирганми? Бир қарасанг фуқаролар бир қарасанг тадбиркорлар норози.

Нимага жаноб хокимлар бир нарсани тушунишмайди. Бугун тадбиркор ёки фуқарони норози қилсак, эртага шу фуқаро юрт учун давлат учун ишлайдими?

Англашимизча, ўз тумани ёки шахарида муаммоларни орттирган хокимлар билан вазирлар махкамаси зудлик билан шуғулланиши керак эканлигидан далолат бермоқда.

Ушбу холатга Хоразм вилоят хокимлигидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

Ижтимой тармоқларда: