"СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНнинг 30-моддасида Ижро ҳаракатлари ва ижро ҳужжатининг талаблари ижро ҳужжатининг ихтиёрий ижро этилиши учун ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддат тугаган кундан эътиборан кўпи билан икки ой муддат ичида давлат ижрочиси томонидан амалга оширилиши ва ижро этилиши керак.
Ушбу ижро хужжати 2022 йил 9 октябрда қабул қилинган. Суднинг ижро хужжати Хива туман МИБга тақдим қилинган.
Даъвогарни маълум қилишича, МИБ Хива туман бўлими ижрочиси ижро хужжати ижросини таъминламасдан келаётганлиги, хар-хил бахоналар қилиб, ўз ишини бажара олмаётган давлат ижрочиси, ижро хужжатида мажбурий деган жойи йўқ экан деган бахоналар билан кифояланиб келаётган экан.
МИБ ходими нахотки ижро хужжатини ўқиб танишмаган бўлса, ундаги изохларга кўзи тушмаган бўлса, айб қонунларимизга ишонган Ўзбекистон Республикаси фуқаросидами ёки МИБнинг давлат ижрочисидами?
Халқ тўлаётган солиқлардан ойлик олаётган МИБ ходими, шу халқни ўзига бахона қилиб, ўз ишини бажара олмаса, қонунда белгиланган икки ойлик муддатига риоя қилмаса, рахбарлар ушбу холатга нима чора кўради?
Ушбу холатга МИБнинг юқори рахбарлари қандай изох беради?
Кейинги пайтларда одамларни МИБ билан боғлиқ мурожаатлари ортиб бормоқда. Турли хил ижро ишлари бажарилмасдан келаётганлигидан хабаримиз ва тўпланган хужжатларимиз ҳам бор.
Лекин, нима учун аниқ ва тиниқ ёзиб қўйилган қонунларни МИБ органи бажара олмаётганлигига хайронмиз.
Республикамиз фуқаролари қонунларга ишонсинми ёки қонунларни бажара олмаётган давлат ижрочисини бахоналаригами?
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Хоразмдаги ижро ишларини таъминланмасдан қолаётганлигига нима дейди?
Хоразмдаги, МИБ билан боғлиқ ишлар, ижро хужжатлари ижроси таъминланмаётганлиги хақида тўхталамиз десак ойлаб йиллаб давом қилишимиз мумкин.
Аммо, йиллар давомида қўлланиб келинаётган қонунларимизни ишламаётганлигини кимга айтамиз?
Қонунларимизни ўзгартирамизми ёки ўз вазифасини бажара олмаётган МИБ ходимлариними?
Ушбу ижро хужжати юзасидан Хоразм вилоят МИБдан расмий муносабат кутиб қоламиз.
Ойига бир неча марта барча сўнгги янгиликларни электрон почтангизга этказинг.